Latest news

23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  0 23:20АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  7 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  8 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  26 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11

Нодирбек Бобомуродов: "АПЛ ёки Чемпионшип даражасига ета оламан деб ҳисоблайман" News

Нодирбек Бобомуродов: "АПЛ ёки Чемпионшип даражасига ета оламан деб ҳисоблайман"

Бугунги кунда ўзбекистонлик футболчиларга талаб кучайганидан хабарингиз бор.

Ҳозирги пайтда юртдошимиз Элдор Шомуродов Европанинг етакчи лигалардан бирида фаолият олиб бормоқда. Аммо, Англияда фаолият юритаётган ҳамюртимиз ҳақида билармидингиз? Нодирбек Бобомуродов Англиянинг олтинчи лигасида иштрок этувчи "Уорсинг ФК" жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бу футболчи билан яқиндан танишиш учун сайтимиз мухбири Учқун Азимов у билан боғланди.


- Аввалига ўзингиз ҳақингизда қисқача айтиб берсангиз...

- Менинг исмим Нодирбек Бобомуродов, ёшим 23да ва Бухоро шаҳрида туғилганман. Буюк Британияга 8 ёшимда келганман. Менга кўпроқ чап вингер ва ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиб ўйнаш ёқади. Ҳозирги кунда мен Англия олтинчи лигасида иштрок этувчи "Уорсинг ФК" жамоаси футболчисиман.

- Футболчилик фаолиятингизни қандай бошлагансиз?

- Олдинлари мен кўчада дўстларим билан футбол ўйнар эдим ва кейинчалик 11 ёшимда маҳаллий жамоага қўшилдим. Ўша клубдан бошлаб ўсишни бошладим. 2015/2016 йиллари менга "Брентфорд" клуби қизиқиб қолди ва мен бу клуб кўригида бўлиб қайтим, бу мен учун жуда катта тажриба бўла олди. 

- Қайси клуб академияси тарбияланувчисисиз?

- "Кристал Пэлас" коллежи академиясида 2 йил таҳсил олганман. Сўнгги мавсумда 21та гол ва 13та ассист қайд этдим ва шу билан бирга "Плеймут", "Оксфорд Юнайтед" ва "Портсмут" жамоалари назарига тушдим. Катта футболга қадам қуйганимдан сўнг мен "Коринтиан Кежуал", "Чешант" ва "Хангерфорд Тавн" клубларида фаолият олиб борганман.

- Клубингиздаги қулайликлар қандай?

- Клубимдаги шароитлар шунчаки ажойиб. Бизни статистикаларимиз билан таъминлаб туришади, бундан ташқари бизга диета режаси беришади ва барча керак бўлган жиҳозлар билан таъминлашади. Биз машғулотларимиз ва ўйинларимизни юқори сифатли 4G чимларда олиб борамиз. Жамоадаги муҳит шунчаки профессионал.

- Лигадаги стадионлар қай даражада?

- Лигадаги деярли барча жамоалар стадионлари юқори даражадаги майдонга эга.

- Нима деб ўйлайсиз, қанчалик узоққа бора оласиз? АПЛ, Чемпионшип, Лига 1 ёки Лига 2?

- Ўйлашимча, АПЛ ёки Чемпионшип даражасига ета оламан.

- Ўзбекистонга келиб турасизми?

- Ҳар йили бир икки марта бораман. Биринчи бор бу ерга келганимда юртимга анча муддат бора олмадим, ҳозир эса худога шукур, ҳаммаси яхши ва оиламнинг катта қисми Ўзбекистонда яшашади.

- Ўзбек футболини кўриб турасизми?

- Албатта, имкон бўлганда терма жамоа ўйинларини кўриб тураман.

- Ўзбек футболчиларидан кимларни танийсиз?

- Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳақида эшитганман.

- Бизнинг Суперлигада ўйнашга имкон бўлганда, рози бўлармидингиз?

- Агар имкон бўлганда, албатта.

- Тасаввур қилинг, сизга Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни таклиф қилишди ва сизнинг жавобингиз қандай булар эди?

- Юртимнинг терма жамоасида ўйнаш мен учун шараф ва орзу бўлиб келган, агар бу воқеа рўй берса менинг ва оиламнинг боши кўкка етади.

- Сиз билан бирга ва қарши ўйнаган энг машҳур футболчилар?

- Вильфред Заа ва Каллум Хадсон-Одоига қарши ўйнаганман.

- Келажакдаги режаларингиз?

- Англияда ўйнаган биринчи ўзбек футболчиси бўлиш ниятидаман.


Учқун Азимов суҳбатлашди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика