Latest news

11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  0 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  3 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  33 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  1 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  4

Нодир Қўйбоқов: “Зомин”да молиявий муаммолар бор” News

Нодир Қўйбоқов: “Зомин”да молиявий муаммолар бор”

Про лига иштирокчиси “Зомин” клуби бугунги кунда турнир жадвалининг охирги ўринини эгаллаб турибди.

Жамоа кўрсатаётган натижалар яхши деб бўлмайди. Хўш, натижаларнинг салбий кўриниш олишига нима сабаб бўлаётгани юзасидан жамоа ҳимоячиси Нодир Қўйбоқов фикрларига қулоқ тутдик. 

 Маълумот учун, Нодир Қўйбоқов шу вақтга қадар “Сўғдиёна” ёшлар жамоасида ўйнаб келган. Мавсум бошида “Зомин” клубига келиб қўшилган эди. 


- Нодир, “Зомин” бугунги кунда Про лигадаги ҳолати яхши эмас. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Мавсумни яхши бошлагандик. Лекин кейинчалик натижаларимизда пасайишлар кузатилди. Бунга нима сабаб бўлаётганини ҳозир аниқ айта олмайман. Албатта, қайд этаётган натижаларимиз яхши эмас ва бундан мухлисларимиз ҳам норози.

- Молиявий ҳолат қандай?

- Албатта, молиявий муаммоларимиз бор. Буни яшириб ўтирмоқчи эмасман.

Жамоада яхши футболчилар кўп. Ўйлайманки, иккинчи даврада натижаларимиз ижобий кўриниш олади. Бу ҳолатда қолиб кетмоқчи эмасмиз. Вазиятни яхшилаш ва натижаларимиз билан мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Ҳозирги ҳолатимиз вақтинчалик дея оламан.

- Ортда қолган 13 турда энг қийин ўйин кимга қарши кечди?

- Про лигада бирорта ўйин осон кечмаяпти. Ҳар бир баҳс ўзига яраша қийин ўтмоқда. Энг қийин ўйин деб, назаримда, “Турон”га қарши ўз майдонимизда ўтказган баҳс бўлди. 

- “Сўғдиёна” ёшларида ўйнаб келгансиз. Асосий таркибга қўшила олмаганингизга нима сабаб бўлди?

- Тажриба етишмади дея оламан. Жамоанинг асосий таркибида жиддий рақобат бўлиб келган. Ҳозирда ҳам анча кучли ҳимоячилар тўпланишган. Менда бу борада тажриба етишмади ва шу сабабли ҳам асосан ёшлар жамоасида ўйнаб келдим.

- Жамоада яхши ҳимоячилар тўпланишган деб айтдингиз. Қайси бир ижрочиларнинг ҳаракатлари сизга ёқади?

- Элёр Орифов ва Сардор Қулматов ўйинлари менга маъқул келади. Тўғри, иккисининг ўйин услуби бошқача. Лекин иккисида ҳам ўзингиз учун нимадир олиш имкони бор. Хуллас, мен бу футболчиларни кузатиб келаман.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Биринчи навбатда Суперлигада дебют қилишни мақсад қилганман. Шу вақтгача Суперлигада ўйнамаганман. Шунингдек, терма жамоа либосида ўйнаш орзусидаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика