Latest news

02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  12 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  12 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1

Низомиддин Зиёвутдинов: "Пахтакор" билан ўйинда мукофот? Бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди" News

Низомиддин Зиёвутдинов: "Пахтакор" билан ўйинда мукофот? Бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 6-тур қолдирилган ўйинида Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

Биз эса мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг дарвозабони Низомиддин Зиёвутдиновга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Пахтакор" билан ўйинда "Андижон"нинг режалари иш берди десак тўғри бўладими? Умуман ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Нафақат "Пахтакор", балки аввалги учрашувда "Насаф"га қарши ҳам яхши ўйин ўтказган эдик. Жамоа Ёрқин ака Назаровни бошқарувига ўтгач услубимиз ҳам ўзгарди. Мавсум бошида асосий таркибга кира олмаётган футболчиларга ишонч билдирилмоқда. Барча ўзига берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга интилмоқда. Бевосита ўйин ҳақида тўхталсам, чемпион жамоага қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Бироқ бизда ортга йўл йўқ эди. Кўп очколарни бой бердик. Ҳар бир баҳсда ижобий натижа илинжида ўйнамоқдамиз. Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бизда бошқа йўл қолмаганди. Ҳужумларни кўпайтирдик, вазиятлар яратдик. Жамоадошларимга ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир ўйинда шундай катта иштиёқ билан тўп тепсак ғалабани қўлга кирита оламиз. 

- Сўнгги дақиқаларда жамоа бор кучи билан олдинга ўтди. Билишимизга қараганда мукофот пули икки ҳисса оширилган экан. Бу ҳам катта мотивация бердими?

- Ҳа, шундай бўлгани рост. Лекин бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди. 

- Терма жамоа йиғинлари сабаб юзага келган танаффусда Ёрқин Назаров нимани ўзгартира олди?

- Мавсум бошида жисмоний ҳолатимиз устида ишламаганимиз кўриниб қолди. Танаффусда мураббийлар кўпроқ шунга урғу беришди. Эътибор бераётган бўлсангиз жамоамизда сўнгги дақиқаларда чарчоқ аломатлари сезилмаяпти. 

- Иккинчи даврада таркиб кучайтирилиши билан натижалар ҳам ўзгариши мумкинми?

- Ҳа, трансферлар ойнаси вақтида янги футболчилар жалб қилинади. Ҳар бир чизиқда рақобат бор жойда ўсиш ҳам бўлади. 

- Орада маълум вақт жамоани тарк этдингиз. Лекин дарвозабонлар билан боғлиқ муаммолар кузатилгач қайтдингиз. Мана шу жараёнга аниқлик киритиб ўтсангиз...

- Бир муддат жамоани тарк этдим. Бунга сабаб мураббий бўлган. Натижага бош мураббий жавоб беради. Бизда эса акси кузатилди. Муваффақиятсизликларда фақат мени сабаб қилиб кўрсатишди. Кейин эса айб фақат футболчиларда эмаслигини тушуниб етишди. Биз бир жамоамиз. Мағлубият ҳам, ғалаба ҳам жамоаники. Кўриб турганингиздек мураббий ўзгаргач ўйинимизда ҳам ижобий томонга ўзгариш кўзга ташланмоқда. Ҳар бир ўйиндан кейин қайсидир футболчини айбдор қилиш футболчига яхши ўйнаши учун катта таъсир қилади. Футбол эса хатоларсиз бўлмайди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика