Latest news

19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  14 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  3 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  1 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  4 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  3 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  18 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  18 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  20 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   3 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  11 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   55

Николай Цуркан: "Ўзбекистонда футболчиларни терма жамоага тайёрлаш устувор вазифа" News

Николай Цуркан: "Ўзбекистонда футболчиларни терма жамоага тайёрлаш устувор вазифа"

30 ёшли молдовалик мураббий Николай Цуркан ўз вақтида Ўзбекистонда "Бунёдкор" академиясида ишлаган. У Moldfootball.com нашри вакили билан суҳбатда Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида гапириб берди.
- Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги асосий фарқлар қандай?
- Ўзбекистонда футболни жуда севишар экан. Агар Тошкентни олсак, у ерда жуда кўп майдонлар бор. Шаҳарда тахминан 20та мактаб бор, ҳар бир ёш тоифасида иккита лига бор. У ерда кичкина сунъий майдонлар кўп, эрталабдан кечгача футбол ўйнашади. Стадионларга одам доим кўп келади. Бекорга Ўзбекистон ЖЧ-2018га чиқмоқчи эмас, уларда яхши имконият бор. У ерда болалар-ўсмирлар футболига аҳамият катта. Катта футболга ўтиш аста секинлик билан ўтади. Агар бизда ўринбосарлар сафида 16-17 ёшлар ўйнашса, у ерда 20-21 ёшли йигитлар тўп тепишади. Ўзбекистонда ёшлар обдон синовдан ўтказилади, кейин асосий таркибга қўшилишади.
 
Терма жамоада тизим ажойиб. Барча клублар Ўзбекистон футбол Федерациясига бўйсунишади. Футболчиларни миллий терма жамоага тайёрлаш устувор вазифа ҳисобланади. Мен жамоани қабул қилиб олганимда ёшлар лигасида чемпион бўлиш яхши, лекин клубдан ёшлар терма жамоаларига қанча кўп ўйинчи олинса шунча яхшилигини айтишди.  
 
Ўша пайтда терма жамоа устози доим ўйинларга келиб турарди, биз билан суҳбатлашиб турарди. У ерда жиддий мусобақага 10 ой қолганида тайёргарлик бошланади. Ҳар ойда икки-уч ҳафта йиғин бўлади.
 
Ўзбекистонда ёш футболчиларни топиш осонроқ, у ерда қобилиятли футболчилар кўплаб топилади. Молдовада эса яхши футболчини қидириш керак.

- Нима учун Ўзбекистонни тарк этдингиз?

- У ерда шартномам тугаганида Молдовада УЕФА лицензияси учун ўқиш бошланди. Ватанимга қайтиб "А" лицензияси учун бир йил ўқишим керак эди. Осиё лицензиясини ололмасдим, сабаби уларнинг "A" лицензияси Европада амал қилмайди.



Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика