Latest news

23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  0 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  12 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  17 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  25 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  54 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  5 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  524 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28

Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди" News

Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди"

"Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ва рақобатбардош ўйин бўлди. Менимча, дуранг адолатли натижа бўларди.

- Нима деб ўйлайсиз, агарда пенальти гол бўлганида ўйин қандай кечарди?

- Умуман бошқача бўларди, иккинчи бўлимда "Локомотив" ҳужумкорроқ ўйнарди. Бизда шу орқали қарши ҳужумга чиқиш имкониятлари ошарди. Пенальтига келсак, "Андижон-SGS"га қарши ўйинда пенальтини ушбу футболчимиз тепган ва гол урганди. Пенальтини биласиз, бу лотерея. 

- Мавсум энди бошланди. Жамоангиз Сиз хоҳлаган ўйинни кўрсатяптими ёки бунга қанча вақт керак?

- Йигитларга ҳам айтгандим, менимча, беш ўйиндан кейин жамоа ўйинини топиб олади ва мен ўйлаган футболни намойиш қилади. 

- "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳисобга қараб ўйнадими ёки ҳужумкорликка эътибор бермадими?

- Рақиблар, албатта, ҳисобга қараб ўйнади. Танаффусда футболчиларга айтгандим, агарда гол уриб олсак, улар асабийлашишни бошлайди. Шу орқали "Локомотив" ҳужумга чиқишни бошларди. Улар барибир ҳисобга қараб ўйнашди. 

- Умумий савол. Жамоадаги мақсад қандай ва клубга эътибор қай даражада?

- Бу жамоани ўтган йили қўлимга олдим. Шароитга келсак, барчаси яхши. Молиявий томондан муаммо йўқ. Олдимизга қўйилган мақсадга келсак - ҳар ўйинда майдонга тушиб, ғалабага эришиш. 

- Дейлик, агарда ўйиндаги барча вазиятларда гол бўлганида ҳисоб қандай бўларди?

- Биз ғалаба қозонардик. 

- Маълумки, қорақалпоқ футболи ўзига яраша тарихга эга. Асосан яхши ҳужумчилар етиштириб чиқариш билан ёдда қолган. Масалан, Сиз бу борада ёрқин мисолсиз. Ундан кейин Азамат Алланиязов чиқди. Келажакда шу каби порлаб чиқадиган футболчиларни кўряпсизми?

- Бугун ўйнаган Руслан Қалмағанбетов. Унга вақт керак. Чунки у иккинчи лигадан чиққан бола. Арислан Юсупбаев ўйнади, 2003 йилги бола. Бугун яхши ўйин ўтказди. Шу болалар билан ишласа, келажакда яхши ҳужумчилар чиқади.

- Бугун Сизнингча, "Локомотив" Сиз кутган ўйинни намойиш қилиб бера олдими?

- "Локомотив"да мақсад бошқача. Уларда футболчиларнинг даражаси ҳам кучли. Лекин ўйиндан олдин йигитларга рақибни асабийлаштириш керак деб айтгандим. Вазиятларимиздан, пенальтидан гол ура олмадик. Агарда гол уриб олганимизда, барчаси бошқача бўларди. Аммо "Локомотив" мен кутган ўйинни кўрсата олмади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика