Latest news

09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  4 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  7 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  10 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  6 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  9 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  13

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади News

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади

Давр тақозоси ва ички имкониятларни ишга солиш мақсадида "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти мураббийлар штабини легионер мутахассислар билан мустаҳкамлашга қарор қилди.

Хорватиялик Зоран Вулич ва Младен Пралия бундан буён бош мураббий Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ёрдам берадилар. Фарғона футболчиларига маҳорат ва малака оширишда амалий ёрдам кўрсатадилар. Улар нафақат Хорватия, балки, Европа, Осиё ва Америка футбол клубларида фаолият юритиб, катта тажриба ва маҳорат эгаси сифатида мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонишган.

Зоран Вулич футболчилик фаолиятини Хорватиянинг "Хайдук" клубида бошлаган. Сўнгра Испаниянинг "Мальорка" ва Франциянинг "Нант" клубларида маҳоратини намойиш этган. 1998 йилдан жонажон клуби "Хайдук"ка бош мураббий этиб тайинланган. Кейинчалик Россиянинг" Луч-Энергия", Хорватиянинг "Сплит", Молдованинг" Шериф", Қозоғистоннинг "Атирау", Грециянинг" Апполон Смирнис" жамоаларида фаолият юритган мутахассис ўз мамлакатининг 19 ёшлилар терма жамоасига раҳбарлик қилган.

Младен Пралия ҳам футбол оламининг тажрибали мутахассиси сифатида кенг жамоатчиликнинг эътибори ва иззат-ҳурматини қозониб келмоқда. Хорватиянинг "Хайдук", Германиянинг "Гамбург" клубида малака ва маҳоратини ошириб, мураббийлик фаолиятини Сингапурнинг "Сингапур Армед Форсес" жамоасида давом эттирган. Касбдоши Зоран Вулич билан Владивостокнинг "Луч-Энергия" клуби ривожига муносиб ҳисса қўшган.




"Нефтчи" матбуот хизмати

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика