Latest news

23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  14 23:09"Реал" — "Бетис". Таркиблар маълум  1 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  8 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  7 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  8 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  2 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  74 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  49 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36 18:52Руни Чемпионшипда жон сақлаб қолган клуб устозига айланди  3

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди News

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди

Суперлигада давом этаётган таннафусдан унумли фойдаланиб, ўртоқлик назорат учрашувларини режалаштирган "Нефтчи" кеча иккинчи халқаро беллашувида иштирок этди.

Бу сафар Тожикистон олий дивизион вакили "Хўжанд" клуби "Нефтчи"га рақиблик қилди. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида кечаётган ва жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олишади, дея хулоса чиқариб турган мухлислар саҳнага руминиялик Михай Роман кириб келишига гувоҳ бўлдилар. 33-дақиқада жарима тўпига эга бўлган вакилларимиз зарбани ижро этишни Михай Романга ишониб топширишди ва футболчи жонли девор устидан йўллаган зарбаси чиройли тарзда дарвоза тўридан жой эгаллаб, фарғоналикларни ҳисобда оллинга олиб чиқди 1:0. Ушбу минимал ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлимда мураббийлар захирада бўлган барча ўйинчиларни майдонга туширдилар ва улар томонидан 47-дақиқада ташкил этилган чиройли комбинация натижасида тўпга эгалик қилган Ғуломҳайдар Гулямов яқин масофадан меҳмонлар дарвозасига зарба йўллаб, иккинчи тўпни киритди 2:0. Киритилган голдан сўнг ўйинда ташаббус тўлалигича мезбонлар томонига ўтди ва бир-биридан чиройли комбинация ва ҳужумлар уюштирилиши оқибатида 81-дақиқага келиб Билолхон Тошмирзаевнинг дриблинги ва олисдан кучли зарбаси таблодаги ҳисобни 3:0 га ўзгаришига сабаб бўлди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва "Нефтчи" ўртоқлик беллашувида йирик ғалабага эришди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
24 март "Истиқлол" стадиони
"Нефтчи"-"Хўжанд" 3:0
Голлар:
Михай Роман, 33'(1:0), Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 47'(2:0), Билолхон Тошмирзаев, 81'(3:0)

"Нефтчи": 

(Биринчи бўлим)
35.Санжар Қувватов, 4.Боян Цигер, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов 19.Мирзохид Ғофуров, 8.Кетелин Карп, 23.Диёр Туропов 11.Жавохир Қахрамонов, 99.Нсунгуси Эффионг, 18.Михай Роман.

(Иккинчи бўлим) 

35.Санжар Қувватов, 3.Жалолиддин Жумабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев (с), 14.Хуршид Мухторов, 27.Мухаммадали Холматов (33.Шохрух Ёқубжонов 70), 66.Дониёр Валиев, 17.Санжар Қодирқулов, 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 10.Шохруз Норхонов, 28.Бехруз Облакулов, 77.Билолхон Тошмирзаев.


Rating: +10   

Comments

   
25 mar 13:01:11
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 mar 13:01:05
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 mar 07:30:41
Шухратжон Муйсинович
НЕФТЧИГА Суперлига ўйинларида ғалабалар бардавом бўлсин!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика