Latest news

19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  1 19:39Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  22 19:30 "Реал" - "Кадис"  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  15 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  10 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  28 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Қирғизистон клуби билан дуранг ўйнади News

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Қирғизистон клуби билан дуранг ўйнади

Бугун Қувасой шаҳридаги "Цементчи" ўйингоҳида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Қирғиз Республикасининг "Каганат" клублари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дастлаб Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳисобни очиб фарғоналикларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим сўнгига келиб меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи биринчи бўлимнинг ўзидаёқ захирадан ўйинга қўшилган Нурлан Риспаев бўлди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам фарғоналикларнинг устунлиги остида бошланди. Бўлим ўрталарига келиб кетма-кет ҳужумлар самара бермагач, "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко майдонга Лутфулла Тўраев, Мирзоҳид Ғофуров ва Умар Адҳамзодаларни майдонга туширди. Шундан сўнг мезбонлар томонидан ташкил этилган янада хавфли тус ола бошлади. Бироқ, учрашув сўнгига қадар дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Таъкидлаш жоиз, Қирғизистон клуби учрашув давомида тартибли ҳимояланди. Шунингдек, жамоа қарши ҳужумларда ҳам бир неча бор хавфли вазиятларни ярата олди.


Халқаро ўртоқлик учрашуви.

Қувасой. "Цементчи" ўйингоҳи.

"Нефтчи" (Фарғона, Ўзбекистон) - "Каганат" (Ўш, Қирғиз Республикаси) 1:1

Голлар: Шаҳзодбек Убайдуллаев (1:0), Нурлан Риспаев (1:1)

"Нефтчи": Евгений Конюхов, Дарко Станоевич, Муҳсинбек Убайдуллаев, Нодирхон Неъматхонов, Аббосбек Ғуломов, Дониёр Валиев, Сирожиддин Қўзиев, Абдуллоҳ Олимов, Дониёр Мадаминов, Суннатилло Абдуллажонов, Шахзодбек Убайдуллаев. 

Захира: Машҳурбек Мухаммаджонов, Андрей Мишенко, Олексей Ларин, Мирзоҳид Ғофуров, Умар Адҳамзода, Лутфулла Тўраев, Фахриддин Муҳаммадов, Фозил Мусаев.

"Каганат": Русланбек Амиров, Заҳириддин Абдулажонов, Нурсултон Тўктаналиев, Ҳасан Юлдашев, Вадим Логинов, Бектур Качканбаев, Дастанбек Токтасунов, Бегзадбек Насиров, Амантур Шомирзаев, Саиджамол Давлатжонов, Шоҳрухбек  Муродов.

Захира: Нурлан Риспаев, Шамсанбек Бақит ўғли, Исабек Жўраев, Антон Федюнин, Эрик Петросян

Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика