Latest news

14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  1 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  2 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  27 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  8 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1

"Нефтчи". Мўминжоновдан нима қолди? News

"Нефтчи". Мўминжоновдан нима қолди?

Илҳом Мўминжоновнинг Фарғонадаги саргузаштлари роппа-роса 1,5 йил давом этди...

ЎФА Этика қўмитаси томонидан 5 йилга четлатилган мутахассис 2020 йилнинг охирида "Сурхон" клубининг кафиллиги билан катта футболга қайтди ва дарҳол "Нефтчи" бош мураббийи сифатида таништирилди.

У бақувват, бой клубга келмади. Жамоа 21-асрнинг 20-йилида ҳам қуйидаги автобусдан фойдаланар эди

Лекин мутахассисга яхши ишлаши учун барча шароитлар яратиб берилди. У истаган футболчилар олиб келинди. Мавсум стартида "Нефтчи"нинг таркиби ва сметаси қолган жамоалардан 1 бошга устун эди.

Табиийки, Про лига чемпионлиги муддатидан олдин тантана қилинди. "Нефтчи" элитага қайтди!

Шундан кейин тошентлик мутахассис кўпчиликка жавоб бериб, янги жамоа тузишни бошлади. Катта трансферлар амалга оширилди.

Қишда "Шинник" (Россия) билан назорат ўйинидан олдин Илҳом аканинг ўзи билан суҳбатлашгандик. Ниятлари ростан ҳам катта, медаллар учун курашмоқчи эди.

Лекин ўхшамади. Омад тамомила фарғоналиклардан юзини бурганди. Қизил карточка туфайли бошланган йўқотишлар жароҳатлар эпидемиясига уланиб кетди. Қолаверса, бу натижада ҳам акс этди. 

Биринчи давра якунида "Нефтчи" ҳисобида атиги 11 очко бор. Клуб Про лигага тушиб кетиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Тарихга назар солсак, фарғоналиклар фақат 2 марта мавсумни бундан ёмонроқ бошлашган. Шу туфайли 43 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилди

Сўзимиз охирида Мўминжоновнинг "Нефтчи"даги фаолиятига рақамлар билан тўхталамиз.

41 ўйин: 19 ғалаба, 9 дуранг, 13 мағлубият. Яъни, жамоа ҳар ўйинда ўртача 1,6 очко ишлади.

Энг йирик ғалаба "Динамо" устидан қўлга киритилган (6:0). Энг аянчли мағлубият эса АГМК билан Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида рўй берган (6:1).

Илҳом Мўминжонов билан тузилган шартнома 2024 йилнинг охирига қадар мўлжалланган, режа бўйича у клубни ОЧЛга олиб чиқиши керак эди...

обуна бўлинг → "Футбол анализи"

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика