Latest news

10:12Лука Модрич келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:49Жозе Моурино «Фенербахче» бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  4 09:24Элдор Шомуродовга Италия А Сериясининг бошқа жамоасидан таклиф бор  6 09:00«Бобур Арена» тўлган баҳсда «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этди  17 08:36Фабрицио Романо Марко Ройснинг навбатдаги жамоасини маълум қилди  0 08:15Про лига. Бугун 11-тур учрашувлари давом эттирилади  0 01:23Начо Карвахаль ҳақида: "Замонанинг ва барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси"  4 00:35Гринвудга учта топ-клуб қизиқмоқда  4 23:55Депай "Атлетико"дан кетди  1 23:28Моуринью "Фенербахче"га икки юлдузни олиб келиши мумкин  1 23:00Рўзиқул Бердиев: "Бобир Абдихолиқов учун хурсандмиз"  15 22:52Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик"  10 22:30БАА Про лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида рақиб дарвозасига 10та тўп киритди, Ғаниев эса...  2 22:28Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"  24 22:25Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"  20

Назорат учрашуви. “Навбаҳор” – “Андижон” 2:0 News

Назорат учрашуви. “Навбаҳор” – “Андижон” 2:0

Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” – “Андижон” клублари ўртасида назорат – синов баҳси ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, принципиал рақиб бўлган мазкур жамоалар ўртасидаги учрашувлар доимо муросасиз руҳда ва кескин курашлар остида кечган.

Гарчи ўртоқлик мақомида бўлса-да, бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади, албатта.

Ҳар икки жамоа аъзолари майдонда ўзларининг энг яхши жиҳатларини намойиш этишга интилишди.

Илк дақиқаларданоқ ҳужумкор тус олган ўйиннинг 19-дақиқасида "Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужумини бартараф этишга ҳаракат қилган Александр Хомяков шогирдлари ўз жарима майдончалари ичида Нодир Мавлоновга нисбатан қўполлик ишлатишди. Натижада учрашув бош ҳаками Ғайрат Жўраев “Андижон” дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади.

Пенальтини “Навбаҳор” тўпурари Александр Касьян аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0.

Гарчи биринчи бўлим давомида ҳар икки жамоа вакилларида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келган бўлса-да, улар бундан фойдалана олишмади ва Адрей Канчельскис шогирдлари танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа устозлари бир қатор янги футболчиларни майдонга тушириб, уларнинг ҳам жисмоний ҳолатларини синовдан ўтказишди.

Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида, “лочинлар” ҳисобдаги фарқни оширишди. Маҳоратли ярим ҳимоячи Нодирбек Мавлоновнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган кучли зарбасидан сўнг, тўп “Андижон” футболчиларидан бирига тегиб, рикошет ҳолатида дарвоза тўридан жой олди - 2:0.


“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:0 (1:0)
Наманган шаҳри. “Марказий” стадиони. 1500 томошабин.
Ҳакамлар
: Ғайрат Жўраев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин.
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Александр Касьян, 15. Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 55. Ғиёсжон Комилов, 95. Нодир Мавлонов, 98. Муҳаммаджон Султонов.
Захирадан майдонга тушганлар: 23. Дилшод Ҳамроев, 4. Азиз Ибрагимов, 5. Славко Лукич, 18. Юнусбек Абдувоҳидов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, Комилжон Тожиддинов, 91. Шерзод Ҳакимов, 96. Илҳомжон Алибоев, Искандар Сиддиқжанов.
“Андижон”: 77.Виталий Мирний, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Роббимжон Ҳасанов, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 21. Илдар Маматказин, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 24. Дониёр Исмоилов, 25. Бахтиёр Қосимов, 34. Хушнудбек Авилов, 88. Аброр Ҳусинов.
Захирадан майдонга тушганлар: 30. Акмал Ортиқов, 2. Жалил Кимсанов, Иброҳим Отахонов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 17. Абдуллоҳ Олимов, Сардор Азимов, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 27. Усмонали Исмоналиев, 29. Даврон Исоқов.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика