Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"
02 jun 22:25
News
Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"
Ўйин ҳақида
- Барчага хайрли кеч. "Андижон" майдонида ўтадиган ўйинлар ҳар доим осон бўлмайди. Сабаби, жамоа мухлислари томонидан жуда кучли тарзда қўллаб-қувватлаб борилади. Бугун ҳам бизга осон бўлгани йўқ, стадионга келган мухлислар бу учрашувни ҳақиқий футбол байрамига айлантириб юборишди.
Суперкубокда 3 кун олдин ўтказган оғир ўйинимиздан сўнг "Андижон" билан ўйинга тикланиб олишимиз учун вақтимиз қисқа бўлди. Шунга қарамай йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Бугун жуда оғир ўйин ўтказдик. Қўлга киритилган 3 очко жуда қийин тарзда амалга ошди деб айта оламан.
- Сиз "Андижон" клуби фан клубига қандай баҳо берган бўлардингиз? "Пахтакор" бугунги ўйинда мухлислар босимини қандай енгиб ўтди?
- Мен айтиб ўтдим, "Андижон" мухлислари жамоани жамоани жуда кучли қўллаб-қувватлашади. Бу жамоа фан клуби ҳақида биламан. Биз буни аввалдан билардик. Бу футболнинг ажралмас қисми. Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам сиз профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак. "Андижон" стадионидаги шароитлар барча учун қулай тарзда шакллантирилибди. Айтайлик, бу стадионга оилавий келдингиз, фарзандларингиз учун парк ҳам бор, бемалол ҳордиқ чиқариб кетсангиз бўлади.
- "Пахтакор" клубида мухлислар билан ишлаш борасида қандай ишлар амалга оширилаяпти?
- Клубда мухлислар билан ишлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. "Пахтакор" қароргоҳида ҳар доим мухлислар билан алоҳида ёндашув асосида ишланади. Масалан, клубнинг юбилейи, муҳим саналари доим мухлислар билан ҳамфикр тарзда ташкил этилади. Майдонга чиқсангиз, трибунада сизни олқишлаётган мухлислар бўлса, бу завқли албатта. Биз бу борада тўғри йўлдамиз деб айта оламан.
- "Пахтакор" мавсумни у қадар ёрқин ўтказмаяпти. Ҳозирга келиб жамоа ўйинлари ижобий томонга ўзгарди. Мавсум бошиданоқ шунақа темпда ўйнаш учун жамоага нима етишмади?
- Биз мавсумни ёмон бошламадик. Таркибимиз 90 фоизга ўзгариб кетди. Ёшлар билан мунтазам бир хил темпда ўйнаш қийин. Биз ўйинлар ва машғулотлар мобайнида шаклланиб борамиз.
Comments