Latest news

15:52Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Назорат ўйини. "Қизилқум" “Борац”ни мағлубиятга учратди News

Назорат ўйини. "Қизилқум" “Борац”ни мағлубиятга учратди

Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Қизилқум” футболчилари 31 январь куни йиғин доирасидаги иккинчи назорат учрашувида Босния ва Герцоговинанинг “Борац” клуби билан куч синашди.

Рақиб “Борац” клуби салкам бир асрлик тарихга эга бўлиб, ўтган йили мамлакатининг юқори дивизонида 4-поғонани эгаллаган. 2010 йили Босния кубоги, 2011 йил жамоа мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Уч марта бронза медалларига эгалик қилган.

Беллашувнинг 63-дақиқасида "Қизилқум" томонидан уюштирилган ажойиб комбинация гол билан якунланди. Шерали Жўраев ўнг қанотда рақиб ҳимоячисини усталик билан алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончасида қулай вазиятда турган грузиялик ҳужумчи Матэ Вацадзега узатди. Тажрибали легионер бу вазиятда рақиб посбонини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди- 1:0. 

Бу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди ва “Қизилқум”га Туркия йиғини давомидаги илк ғалабани тақдим этди.

Мазкур беллашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Игнатий Нестеров, Эркин Байдуллаев, Муҳсин Убайдуллаев, Салим Мустафаев, Шерали Жўраев, Олег Толмасов, Беҳруз Саъдиллоев, Матэ Вацадзе,  Элгужа Григалашвили, Гиорги Кухианидзе, Ойбек Қиличев.

"Қизилқум" Туркия йиғини доирасида учинчи назорат учрашувини 2 февраль куни Украинанинг “Оболонь” клуби билан ўтказади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика