Наврўздан Наврўзгача. Охирги 4 йилда “Орол”да энг кўп гол урган 10 футболчи
09 jan 2018 08:29
News
Наврўздан Наврўзгача. Охирги 4 йилда “Орол”да энг кўп гол урган 10 футболчи
9-10. Наврўз Алимов – 6 гол
Алимов 2016 йили Олий лигадан Биринчи лигага қайтди ва нукусликлар таркибида ярим мавсум давомида 6 та голга муаллифлик қилди. Наврўз ҳисобида Биринчи лигада урилган голларнинг умумий сони 30 тадан ортиқни ташкил этади.

9-10. Ойбек Рўзимов – 6 гол
Рўзимов 2014, 2015 ва 2017 йилларда ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, 2016 йили 3 та гол криитиб, шахсий рекордини ўрнатди.
8. Шукурулло Қутибаев – 7 гол
Қутибаевлар сулоласи вакили 2014 йили 6 та гол киритиб, ҳужумчилик қобилиятини кўрсатган эди. Бироқ кейингb мавсумда у атиги битта голга муаллифлик қилди. Шундан сўнг у “Орол” сафида кўриниш бермади.
7. Дамир Низанов – 8 гол
Низанов 2014 йилда 4 та, 2015 йили эса битта голга муаллифлик этди. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида яна Нукусга қайтган Дамир уч марта рақиблар посбонларини ранжитиб қўйди.
6. Мирас Қарлибаев – 9 гол
Биринчи лигадаги энг қўпол футболчилардан бири ҳисобланадиган Қарлибоев 2015 йилда 2 та гол урган эди. 2016 йилги мавсумни “Хоразм”да ўтказган ярим ҳимоячи 2017 йилда яна “Орол”га қайтди. Мавсум давомида уч марта майдондан четлатилган ярим ҳимоячи 5 та гол киритди.
5. Ислом Сейтназаров – 10 гол
“Қора бола” лақабли Сейтназаров 2014 ва 2015 йилларда биттадан, 2016 йили учта ва ўтган мавсумда бешта гол киритди. Охирги 4 йилда унинг ҳисобига 10 та гол ёзилди. Ислом Биринчи лигада умумий ҳисобда 20 дан ортиқ голларга муаллифлик қилган.
3-4. Шарияр Каримбоев – 12 гол
Шарияр охирги икки мавсумни яхши ўтказди. 2016 йилда 5 та, 2017 йилда 7 та гол киритган Каримбоевдан бу йилги мавсумда мухлисларнинг умидлари катта.
3-4. Темур Турдиев – 12 гол
“Орол”нинг ўйновчи мураббийи ҳимоячи бўлишига қарамасдан, сўнги 3 йилда 12 та гол киритгани таҳсинга лойиқ. Турдиев 2015 ва 2017 йилларда учтадан гол урган бўлса, 2016 йилда у 6 та голга муаллифлик қилиб, ҳимоячилар учун ўрнак бўлган эди.
2. Ринат Шилманов – 16 гол
Шилманов ҳам сўнги икки йилда ўзини кўрсатди. 2016 йили 7 та гол киритган ҳужумчи, ўтган мавсумда 9 та гол билан нукусликларнинг тўпурарига айланди. Ажаб эмас, яқин йиллар ичида Ринатни ҳам Олий лига жамоаларида кўрсак.

1. Наврўз Хаипов – 51 гол
27 ёшли ҳужумчи Биринчи лигадаги энг кучли футболчилардан бири ҳисобланади. Хаипов 2014 йили 11, 2015 йили 4 та гол урган бўлса, 2016 йилда 30 та гол билан Биринчи лига тўпурарига айланди. Шундан сўнг Олий лигага йўл олган ҳужумчи, ўтган мавсум ярмида яна “Орол”га қайтди ва 6 марта рақиблар дарвозасини ишгъол қилди. Умумий ҳисобда у охирги 4 йилда 51 та гол уришнинг уддасидан чиқди.
Фурқат Юсупов
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments