Latest news

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  8 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  37 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  155 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  475 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Наврўз Хаипов: "Орол" кучли учликка киришга ҳаракат қилади" News

Наврўз Хаипов: "Орол" кучли учликка киришга ҳаракат қилади"

Про_лиганинг 4-турида Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлган эди. Ўша учрашувнинг сўнги сонияларда ўз голи билан "Орол"ни мағлубиятдан қутулиб қолишини таъминлаган тажрибали ҳужумчи Наврўз Хаипов билан суҳбатлашдик.

- "Шўртан" билан учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Учрашув қийин бўлди. Бизларда очко йўқлиги боис фақат ғалаба қозониш учун бордик. Худога шукр охиригача ҳаракат қилиб, 1 очко олиб қайтишга эришдик. Дурангга лойиқ ўйин бўлди деб ўйлайман. Биринчи таймда бизда кўплаб имкониятлар бўлди, лекин фойдалана олмадик. Кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўз ўйининггиздан кўнглингиз тўлдими?
- 70-80 фоизга кўнглим тўлди. Биринчи таймда 1-2 имкониятдан фойдалана олмадим. Шунга қарамай ўйин охирида омадим келиб гол урдим.  Кейинги ўйинларда голим жамоамизга уч очко тақдим этса, шунда ўйинимдан тўлиқ қониқдим дея айта оламан.

- Бу мавсумда нечта гол уришни режалаштиряпсиз?
- Ҳар ўйинда гол уришга ҳаракат қиляпман. Аниқ бир сонни айта олмайман. Бу мавсумда кўпинча ярим ҳимояда тўп сураётганим боис ҳам, аниқ шунча гол ураман деб вада беролмайман.

- Наврўз Алимов билан бирга тўп суриш сизга қандай фойда беряпти?
- Ҳозир ҳужумчи позициясида тўп сурмаяпман. Адашимнинг бир ўзи ҳужумда ўйнаяпти. Қўлдан келганча унга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман.

- "Орол" жамоаси бу мавсумда ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Иложи борича юқори ўринларни эгаллаб, мухлисларни хурсанд қилиш бизнинг асосий мақсадимиз. Биласиз "Орол" жамоаси мухлислар учун ўйнайди.  Иложи борича кучли 3 ликка киришга ҳаракат қиламиз. Балки келаси мавсумда ҳам шу таркибимиз сақланиб қолса, унда Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилишимиз мумкин.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика