Latest news

12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  0 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  26 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  37 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0

Наврўз Алимов: "Кейинги мавсумда Суперлигага қайтмоқчиман" News

Наврўз Алимов: "Кейинги мавсумда Суперлигага қайтмоқчиман"

Про-лиганинг 8-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" жамоаси устидан 2:1 ҳисобида устун келди.

Ўйинда мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилган Наврўз Алимов учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув анча қийин кечди. Бу ўйинда ютмасак бўлмасди. Боиси бир нечта учрашувларни бой бериб қўйган эдик. Мухлисларга раҳмат. Бизларга ишониб охиригача қўллаб-қувватлашаётгани учун. Содиқ мухлисларимиз машғулотларга келиб ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Уларга жамоамиз номидан ҳам ташаккур изҳор этаман. Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб уларни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз.

Бироз лат едим. Бироқ жароҳатим жиддий эмас. Ушбу мавсумда кўпроқ гол уриб, жамоамга кўпроқ нафим тегишига ҳаракат қиламан. Кейинги мавсумда Суперлигага қайтмоқчиман. Кейинги ўйинимиз Муборакда бўлади ва меҳмонда ҳам очко олиб қайтишга ҳаракат этамиз", дейди Наврўз Алимов.

Фурқат Юсупов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика