Latest news

18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   6 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  13 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  10 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10

"Навбаҳор"да яна бир россиялик мураббий ишлайди News

"Навбаҳор"да яна бир россиялик мураббий ишлайди

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Наманганнинг “Навбаҳор” клубида россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бош мураббий сифатида иш бошлаганди.

15 октябрь куни яна бир россиялик мутахассис Алексей Ильич Беленков Наманганга келади. Беленков парвоз қилган самолёт шу куни эрталабки соат 6:30да Наманган аэропортига қўнади. Мазкур мутахассисни “Навбаҳор” ПФК вакиллари ва мухлисларнинг кутиб олишлари режалаштирилмоқда.

Алексей Беленков 1957 йилнинг 26 мартида Россиянинг Москва вилоятида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Торпедо” (Москва, 1974-1977), ЦСКА (Москва, 1978-1980), “Локомотив” (Москва, 1981-1982) клубларида тўп сурган. Шунингдек, собиқ иттифоқ U-19, собиқ иттифоқ U-21терма жамоаларида ҳам ўйнаган.

Алексей Беленков

Мураббийлик фаолиятида давомида эса Россиянинг “Пеле” (1992), “Торпедо - МКБ” (1993), “Титан” (1994-1995, 1997-1998), “Шинник” (1996), “Сатурн-2” (2000), “Сатурн- Ren-TV” (2001-2002), “Сокол” (2003), “Химки” (2004, 2012-2013), “Сатурн” (2005-2006), ЦСКА (ўринбосарлар, 2008), “Алания” (2009), “Торпедо - ЗИЛ” (2010), “Уфа” (2011), “Динамо” (Брянск, 2012), “Торпедо” (Москва, 2014-2015), “Солярис” (2016) ва Қозоғистоннинг “Шахтёр” (Қарағанда, 2004) клубларида ишлаган. 2016 йилдан буён айни пайтгача Россиянинг “Томь” (Томск) жамоасида фаолият олиб бораётганди.

Келаси ҳафтадан эса Алексей Беленков “Навбаҳор”да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлайди.

Айни пайтда “Навбаҳор”нинг мураббийлар штабидан Андрей Канчельскис, Шавкат Абдухўжаев, Дурбек Умаралиев,  Мустафо Байрамов ва Аъзам Ражаббаев ўрин олишган.

 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика