Latest news

16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  12 15:41ФИНАЛгача...  4 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30

"Навбаҳор"да "Пахтакор"га қарши ўйин бўйича йиғилиш бўлиб ўтди News

"Навбаҳор"да "Пахтакор"га қарши ўйин бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, 7 апрель куни Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда "Пахтакор" жамоаси "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган мазкур учрашувдан сўнг "Навбаҳор" клубининг айрим вакиллари ва баъзи мухлислар ўз ҳиссиётларини жиловлай олмай, тартибсизликка йўл қўйишди.

9 апрель куни "Навбаҳор" ПФКда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, унда клуб раҳбарияти, ходимлари, "Навбаҳор" жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ҳамда жамоамиз мухлислари етакчилари иштирок этишди. Йиғилишда "Навбаҳор" – "Пахтакор" ўйини ва ўша учрашувдан сўнг юзага келган ҳолат муҳокама этилди ҳамда клуб раҳбарияти томонидан тартиббузарларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Йиғилиш давомида "Навбаҳор" ПФК томонидан  келгусидаги футбол баҳсларида маданият ва ўзаро ҳурматга амал қилиш, шу каби жиҳатларни жамоа вакиллари ҳамда мухлисларида шакллантириш борасидаги ишларни амалга ошириш талаби қўйилди.

"Навбаҳор" футбол клуби жамоа мухлисларига миннатдорчилик, ҳурмат ва эҳтиром билдирган ҳолда, Наманганда ўтказиладиган футбол ўйинларида барчани ҳамжиҳат бўлишга чорлаб, вилоятга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг ташрифларидан фақатгина ижобий таассуротлар қолишини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қолади", - дейилади клуб расмий сайти берган хабарда.

Rating: -43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика