Latest news

17:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал". Таркиблар маълум  0 17:23Англияда ўйнаётган ўзбек – Муҳаммадали Ўринбоев билан эксклюзив интервью!  0 17:04Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон ва Эронга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Таркибда 2 нафар ҳужумчи бор  23 16:39Моуринью Туркия жамоасига устозлик қилади  1 16:13Про лига. 11-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 15:502025 йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақаларининг саралаш босқичига қуръа ташлаш вақтлари маълум  0 15:32U-23 Осиё Кубогида ёрқин ўйин кўрсатган Бўриев ва Ҳамралиев МТЖга чақирилди  12 15:15Четлатилган Бўриев, прожекторни ушлаётган Искандеров, "ўргимчак одам" Болтабоев — "Навбаҳор" "Олимпик" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:51Ўзбекистон аёллар кубоги. 1/8 финалга қуръа ташланди  0 14:35Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда  0 14:09"Интер" ҳимоячиси Евро-2024да ўйнамайди  3 13:41"Монако" "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 13:14"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи  0 12:46Шамолга учирилган пуллар: ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари (мутолаа учун)  9 12:33"Тоттенхэм" ҳужумчиси трансфер ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0

"Навбаҳор"да иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам билмайман. "Нефтчи" билан ҳам медалларга ҳаракат қиламиз" — Нурилло Тўхтасинов News

"Навбаҳор"да иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам билмайман. "Нефтчи" билан ҳам медалларга ҳаракат қиламиз" — Нурилло Тўхтасинов

"Нефтчи" трансферлар ойнаси очилмасданоқ ҳаракатни ҳаммадан аввал бошлади. Клуб 20 нобярь куни ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

. Ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Узоқдан уриладиган чиройли голлар муаллифи Наманганда "йўқолиб" қолди. Нурилло Тўхтасинов бугундан "Нефтчи" машғулотларида астойдил меҳнат қилмоқда. Машғулотлар якунига етгач унинг фикрларини тингладик. 


"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью


- Ўтган мавсумдан қандай хулосалар олдингиз? Чунки "Бунёдкор"дан ажойиб спорт формасида кетиб "Навбаҳор"да ўз даражангизни тушириб юбордингиз...

- Ҳар бир футболчи ўйнашни истайди. "Навбаҳор"да яхши мавсум ўтказдим, дея олмайман. Тўғри медалларга эга чиқдик. Аммо ўзимда ўйин амалиёти кам бўлди. Ҳаёт давом этади. Эндиликда янада яхши ишлаб олдингидек голлар уришга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, "Нефтчи"да ўзимни кўрсата оламан. 

-  Нурилло Тўхтасинов Наманганда рақобатда ютқаздими ёки бошқа сабаблар борми? Чунки позициянгизда кучли футболчилар кўп эди. Ташқаридан қараганда шундай таассурот қолдирди...

- Рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман. Рақобат бўлсагина футболчи ўсади. Жамоа олдинга силжийди. "Навбаҳор"га кучли футболчилар келди. Иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам очиғи билмайман. Машғулотларда астойдил тер тўкдим. Ўтган мавсум ортда қолди. Эндиликда янги марра сари интиламиз. 

- Хорижга кетишингиз кутилганди. Ўша паллада статистикангиз, ўйинларингиз айни юқори паллага чиқиб бўлганди. Ўзбекистон чемпионатида бир жойда қотиб қолишдан қўрқмайсизми?

- Албатта, хориждан таклифлар келиб тушди. Аммо бу пайтда "Навбаҳор" яхши чорлов билан чиқди. Футболда олдиндан бирор нарсани айта олмайсиз. Эртага нима бўлишини билмайсиз. Худо хоҳласа ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга интиламан. 

- Виталий Левченко билан мақсадлар, нима кутаётганини барчасини гаплашиб олдингизми?

- "Нефтчи"да яхши жамоа шаклланган. Янги мавсумда мақсадларимиз улкан. Биринчи навбатда ҳар бир учрашувда ишқибозларни хурсанд қиладиган натижа қайд этишимиз зарур. Виталий Григорьевич билан гаплашиб олдик. Жамоага мослашиб олиш бироз вақт керак. Вақт ўтгани сари бари изига тушиб бораверади. 

- Фаолиятингиз давомида биргина олтин медаль етишмаяпти...

- "Нефтчи" билан медаллар учун курашамиз. Мавсум охирида қилган ишларимиз самараси кўринади. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика