Latest news

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  0 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  13 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  4 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

"Навбаҳор": Ёшларимизга Лян устозлик қилади News

"Навбаҳор": Ёшларимизга Лян устозлик қилади

“Навбаҳор” ёшлар жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.
Шу пайтга қадар, ёшларимиз билан Тоҳир Мадраҳимов ва Аҳмаджон Холмирзаевлар ишлаб келишаётганди. Клуб раҳбарияти ўзаро келишган ҳолда мураббийлар штабида ислоҳотларни амала оширишга қарор қилди. Шу сабабли, Мадраҳимов ва Холмирзаевлар жорий йилги мавсумда ёшларимиз билан ишламайдиган бўлишди. Ҳар икки мутахассисга ҳам жамоада олиб борган фаолиятлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда келгуси ишларига омад тилаб қоламиз. Клуб раҳбариятининг қарорига кўра эндиликда ёшларимизга Александр Лян устозлик қилади. Унга “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиларидан бири Шерзод Жўраев ёрдам берадиган бўлди. Ҳар икки мутахассис ҳам шу кунга қадар “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактабида фаолият юритаётганлигини эътироф этиш жоиз. Александр Лян мураббийлик соҳасида узоқ йиллардан бери самарали тарзда ишлаб келаётган мутахассислар сирасига киради. Хусусан, унинг қўл остида камол топган бир қатор футболчилар мамлакатимизнинг турли жамоаларида ҳам тўп суришга улгуришган. Фикримизга мисол тариқасида мухлисларимизга таниш бўлган Акрам Баҳриддинов, Абдумалик Абдуллаев, Тимур Султонов, Максим Усмонов, шунингдек, футзалда фаолият юритаётган Рустам Умаров, Умид Холматов, Хуршид Тожибаев каби футболчиларни келтириш мумкин. Шерзод Жўраев эса футболчилик фаолияти давомида олий лига, хусусан ”Навбаҳор” таркибида тўп суриб ишқибозлар меҳрини қозонишга улгурганди. 
Бугунги машғулотдан олдин клуб раҳбарияти ва ёшлар жамоаси аъзолари ўртасида кичик йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда ёшларга машғулотларда астойдил ҳаракат қилиб, келгусида нафақат “Навбаҳор” жамоаси асосий таркиби балки терма жамоалармиз учун ҳам фойдаси тегадиган футболчи сифатида камол топишларига тилак билдирилди. Шунингдек, йиғилиш давомида Лян ҳамда Жўраевлар футболчиларга ёшлар жамоаси мураббийлари сифатида расман таништирилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика