Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  198 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Навбаҳор": Ёшларимиз “ЎзТонгХонгКо”га ютқазишди News

"Навбаҳор": Ёшларимиз “ЎзТонгХонгКо”га ютқазишди

Андижон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ҳоким кубоги” мусобақасининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнирда қатнашаётган "Навбаҳор" ёшлари иккинчи учрашувни Андижоннинг “ЎзТонгХонгКо” жамоасига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Фаолияти давомида олий ва биринчи лигада тўп сурган футболчилардан ташкил топган жамоага қарши баҳсни ёшлар муносиб тарзда ўтказишга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, танаффусдан кейин ёш “навбаҳор”чилар Ғолиббек Каримовнинг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг ҳисобни очишганди. Лекин, ғалабани сақлаб қолиш насиб этмади. Андижонликлар ғалаба голларини ўйиннинг сўнгги дақиқаларида нишонлашди.

Учрашувни "Навбаҳор" ёшлари қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматханов, Иброҳим Исмоилов, Искандар Сиддиқжанов, Ҳожиакбар Юнусов, Ғолиббек Каримов Шоҳруҳбек Аҳмадалиев (Аюбхон Жўраев), Аббос Ғуломов, Аҳмад Мамадалиев, Омонулло Мирзаев (Ислом Абдуқодиров, Абдулқодир Собиров), Шодиёр Шарофиддинов (Исмоил Абдураимов), Илҳом Алибоев (Абдулазиз Жалилов).

"Навбаҳор" “А” гуруҳида иккита ўйинда бир очко жамғаришга эришишди. Сўнгги тур ўйини эса 19 февраль куни Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоасига қарши ўтказилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика