Latest news

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Навбаҳор": Ёшларимиз мағлубиятга учрашди News

"Навбаҳор": Ёшларимиз мағлубиятга учрашди

Бугун "Навбаҳор" ёшлари «Фарғона ҳоким кубоги»даги дастлабки учрашувни ўтказишди.

Биринчи ўйинда футболчиларимиз Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси билан баҳс олиб боришди. Ўйин давомида ёшларимиз ёмон тарзда ҳаракат қилишгани йўқ. Аксинча айрим вазиятларда рақибдан устунлик ҳам қилишди. Гол уриш учун Ислом Абдуқодиров, Илҳом Алибоев ва Бобир Тиллабоевларда имкониятлар ҳам бўлсада футболчиларимиз вазиятларда фойдалана олишмади. Лекин, якунда “Истиқлол” футболчиси томонидан урилган гол фарғоналикларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Ягона гол учрашувнинг якуний қисмида урилганлиги ва бу вазиятда гол муаллифини ўйиндан ташқари ҳолатда турганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Бу пайтга келиб ёшларимиз майдонда камчилик бўлиб қолишганди. Ғолиббек Каримовни қоидани бузди деб топган ҳакам қизил карточка кўрсатганди. Мураббийларимиз ўйин давомида ҳакамларнинг нотўғри қарорлари ҳам мағлубиятга сабаб бўлганлигини эътироф этишди. Футболчиларимиз навбатдаги учрашувни 31 январ куни Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоасига қарши ўтказишади.

Учрашувни “Навбаҳор” ёшлари қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматхонов, Жавоҳир Олимжонов, Ҳожиакбар Юнусов, Шаҳзод Ҳамидов, Ғолиббек Каримов, Акбарали Холдоров (Искандар Сидиқжанов), Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Аҳмад Мамадалиев (Омонулло Мирзаев), Ислом Абдуқодиров (Иброҳим Исмоилов), Илҳом Алибоев (Абдулазиз Жалилов), Бобир Тиллабоев (Аббос Ғуломов).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика