Latest news

23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  0 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  27 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  124 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7

“Навбаҳор” - “Хоразм” учрашувдан кейинги фикрлар News

“Навбаҳор” - “Хоразм” учрашувдан кейинги фикрлар

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Навбаҳор" - "Хоразм" учрашувидан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мамлакат кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган “Хоразм” – “Навбаҳор” учрашуви якунига етгач “Хоразм” жамоаси бошлиғи Михаил Ким ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Биз учун бугунги учрашув Ўзбекистон Биринчи лигаси ўйинларига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтади. Албатта “Навбаҳор”га баъзи жабхаларда имкониятни бой бердик. Қўлимиздан келганича курашдик. Жамоамиз учун асосийси – биринчиликка тайёргарлик кўриш. Кубокда ҳам ижобий натижа усун ҳаракат қилдик, аммо клубларнинг турли савиядаликлари ўз сўзини айтди. “Навбаҳор” тезкор жамоа экани кўриниб турибди. Наманганликларга ушбу мавсумда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Иккинчи бўлимда йигитлар чарчаб қолишди. Март ойида тайёрланишни бошлаганмиз. Бу ҳам таъсир қилди. Тўғри, биринчи бўлим бошида ёмон ўйин кўрсатмадик. Чунки йигитлар кучга тўла ҳамда Олий лига жамоасига қарши ўзгача руҳда майдонга тушишганди.

“Навбаҳор” футбол клуби спорт директори Анвар Солиев эса учрашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: - Ўйин борасида нима дейишим мумкин? Истаймизми ёки йўқми, барибир Биринчи лига жамоасига қарши руҳий тайёргарлик у қадар яхши бўлмайди. Биринчи таймда ўйинимиз қовушмади. Учрашувнинг иккинчи ярми эса биз кутгандек ўтди. Наманганда “Навбаҳор” қачон охирги маротаба бундай ҳисобда ғалаба қозонганини эслай олмайман. Камчиликлар бугун кўп бўлди. Булар устида ишлаб, навбатаги баҳсларда ҳам ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимда йигитлар рақибни менсишмади демаган бўлардим. Илк дақиқалардан 3-5-2 тактикаси билан ўйнадик. Биринчи тайм ўрталарида эса тактикани ўзгартирдик. Шунинг ҳисобига ўйинимизда муаммолар кўзга ташланди. Йигитларга ташаккур билдираман. Улар ёмон ўйин кўрсатишмади. Ўзбекистон кубогининг кейинги босқичида “Нефтчи” билан куч синашамиз. Фарғоналиклар билан яқинда ҳам ўйин ўтказдик. “Водий дербиси” мақомидаги тўқнашувлар доимо қизиқарли кечган. Ёш футболчимиз Равшан Хурсанов келажакда яхши ҳужумчимиз бўлиб етишади. Буни у дебют ўйинида гол билан исботлади. Алишер Мирзаев ҳам келажаги порлоқ бола. Худо хоҳласа, “Динамо”га қарши беллашувда ҳам яхши натижага эришиб, ёруғ юз билан уйга қайтишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика