Latest news

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  45 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

"Навбаҳор": "Қизилқум" мағлуб этилди News

"Навбаҳор": "Қизилқум" мағлуб этилди

"Навбаҳор" кеча "Қизилқум"га қарши давралар оралиғидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди.
Навоийликлар билан кечган беллашув асосан Бахтиёр Ашурматов шогирдлари устунлигида ўтди. Биринчи бўлимда "Навбаҳор" қанча вазиятлар содир этмасин, гол уриш имкони бўлмади.

Иккинчи таймда амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини берди. Айнан майдонга туширилган ўйинчилар учрашув тақдирини хал қилишди. 64- дақиқада Собир Ҳамидов Алишер Маҳмудовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди, жамоа сардори эса бундан унумли фойдаланиб, зарафшонликлар дарвозасини аниқ нишонга олди. Гарчи учрашувнинг қолган қисмида футболчиларимиз гол уриш учун яна кўплаб қулай вазиятлар содир этишган бўлишсада, бироқ ҳисоб ўзгармади. Шундай қилиб, "Навбаҳор" иккинчи назорат учрашувида "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, 12 июл куни Муборакнинг "Машъал" клуби билан дуранг натижа қайд этилганди. 16 июл куни жамоамиз "Сўғдиёна" билан ўзаро куч синашади.

"Навбаҳор": Хуршид Хўжаев, Тохир Шамсиддинов (Ботир Тўрабоев, 46), Юрий Рижко (Омон-Биик Халилов, 65), Бобур Акбаров (Аъзам Алиев, 46), Алишер Саматов (Раҳматулло Бердимуродов, 46), Бахтиёр Ёқубов (Алишер Маҳмудов, 46), Отабек Валижонов (Илҳом Бойдедаев, 46), Азим Аҳмедов (Муҳаммад Расулов, 76), Дилшод Жабборов (Элёр Жаҳонов, 46), Мансур Саидов (Роббим Ҳасанов, 46), Андрей Лясюк (Собир Ҳамидов, 50).
Гол: А. Маҳмудов (64).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика