Latest news

21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  69

"Навбаҳор": "Қизиллар" ва "Кўклар" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди News

"Навбаҳор": "Қизиллар" ва "Кўклар" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди

“Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари қандайлигини синовдан ўтказиш мақсадида, жамоа аъзоларини икки таркибга бўлган ҳолда назорат - синов баҳси ўтказди.

Мазкур учрашувда жамоалар шартли равишда “қизиллар” ва “кўклар”га ажратилди.

Жамоамиз аъзолари ушбу баҳсда ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш этишга ҳаракат қилишгани боис, ўйин анча шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Ҳисобни “кўклар” очишди. Тажрибали ҳужумчи Шерзод Ҳакимов жамоасининг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1.

Мувозанатни тиклашга интилган “қизиллар” ҳужумкорликни кучайтиришди. Шундай ҳужумларнинг бирини россиялик ҳужумчи Александр Касьян самарали тарзда якунлаб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди – 1:1.

Натижада футболчилар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам анча қизиқарли тарзда кечди. Учрашувнинг 59-дақиқасида Аюбхон Номанов жамоасини олдинга олиб чиқди – 1:2.

Шундан сўнг, “қизиллар” ҳисобни тенглаштиришга интилишган бўлса, “кўклар” мустаҳкам ҳимояланган ҳолда, бунга йўл қўйишмади ҳамда вақти-вақти билан қарши ҳужумга ўтиб туришди.

Аммо дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва “кўклар” мазкур ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.



“Қизиллар” – “Кўклар” – 1:2 (1:1)

“Марказий” ўйингоҳ. 200 томошабин.

Ҳакамлар
: Ғайрат Жўраев, Расулжон Фозилов, Денис Нехочин.

Голлар: А.Касьян (35) – Ш.Ҳакимов (20), А.Номанов (59).

“Қизиллар”: Дилшод Ҳамроев, Обид Жўрабоев, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Искандар Сиддиқжанов, Комил Тожиддинов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азиз Ибрагимов, Азизбек Турғунбоев, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Қодир Икромов, Юнусбек Абдувоҳидов.

“Кўклар”: Ўткир Юсупов, Жаҳонгир Меҳмонов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов, Нодир Мавлонов, Илҳомжон Алибоев, Абдулҳай Исмоилов, Аббос Ғуломов, Аюбхон Номанов, Шерзод Ҳакимов.

Захирадан майдонга тушганлар:
Ҳусайн Эргашбоев, Муҳаммад Султонов.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика