Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  16 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  8 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

«Навбаҳор» олдига 2018 йилги мавсумда 3-ўрин учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилди News

«Навбаҳор» олдига 2018 йилги мавсумда 3-ўрин учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилди

7 февраль куни Наманган шаҳридаги марказий стадионнинг анжуманлар залида “Навбаҳор” футбол клуби мутасаддилари ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, Олий мажлис Сенати аъзоси, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Абдураззоқов, вилоят футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев ва бошқалар қатнашишди.  Йиғилишни Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров олиб борди.

Хайрулла Бозоров клуб тизимида ўзгаришлар юз бериши лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг, ташкилий масала кўриб чиқилди. Жумладан, тадбиркор Олимжон Исаев Наманган футбол ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди. Шу кунгача Наманган вилоят жисмоний тарбия  ва спорт бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев “Навбаҳор” жамоаси бош директори этиб тайинланди. Шу кунгача клуб бош директори лавозимида ишлаган Набихон Абдуғаниев эса марказий стадион директори этиб сайланди.

Шундан сўнг, “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов олдига 3-ўрин учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилди.


Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика