"Навбаҳор": Легионерларимиз термага чақирилди, аммо...
01 jun 2016 17:59
News
"Навбаҳор": Легионерларимиз термага чақирилди, аммо...
Лекин, сўнгги паллада термамизнинг навбатдаги рақиби Эквотариал Гвинея терма жамоасини Тошкентга кела олмаслиги маълум бўлгач, тезкор рақиб топишни имкони бўлмади. Шу сабабли, терма жамоалар маркази миллий терма жамоамизга қарши Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган легионерлардан ташкил топган жамоани майдонга тушишини маълум қилди. Айнан шу сабабли, “Навбаҳор” легионерлари Игорь Голбан, Владислав Павленко ва Олександр Пишурлар ҳам марказ томонидан 1-3 июнь кунлари бўладиган йиғинга чақирилишди. Лекин, Голбан ва Пишурлар ушбу йиғинда қатнаша олишмайди. Гап шундаки, чемпионатда юзага келган кичик танаффусдан фойдаланиб, ушбу футболчиларимиз Бухородаги учрашувдан сўнг ўз юртларига жўнаб кетишганди. Павленко эса Тошкентда қолганди. Шу сабабли, эртага бўлиб ўтадиган ўйинда “Навбаҳор”дан фақатгина Владислав Павленко майдонга тушиши мумкин.
Comments