"Навбаҳор" легионери Марушич: "Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман"
07 feb 2022 16:07
News
"Навбаҳор" легионери Марушич: "Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман"
- Йиғин ҳақида фикрларингиз?
- Об-ҳаво ва майдон ҳолати зўр, йигитлар ҳам ўзаро жуда аҳил. Машғулотлар яхши темпда давом этмоқда, мавсумга астойдил тайёргарлик кўряпмиз.
- Собиқ клубингиз ("Динамо" Тбилиси - таҳр.) билан кичик муаммо юзага келганди. Ўша муаммо ҳал қилиндими?
- Ҳозирча йўқ. Менимча, бир ҳафтада ҳал бўлиб қолса керак.
- Бу ҳолат ўзи қандай келиб чиққанди?
- "1+1" кўринишидаги шартнома "Динамо" (Тбилиси) томонидан нотўғри тузилган экан. Ҳозир бу иш билан адвокат шуғулланмоқда. Тез орада ҳаммаси менинг фойдамга ҳал бўлади.

- Демак, янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлайсиз...
- Ҳа, албатта.
- Илк таассуротларингиз қанақа?
- Барчаси супер! "Навбаҳор" сафига қўшилганимдан хурсандман. Жамоа яхши шаклланган, жамоадошларим ҳам ажойиб.
- Сиз Наманганда ўртоқлик учрашувларида қатнашдингиз. Ўша ўйинларга анча мухлис келди. Бу борада нима дея оласиз?
- Жуда ёқимли бўлди. Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман. Чемпионатда қандай бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас. Қўллаб-қувватлаган наманганликларга раҳмат!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments