Latest news

14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  0 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  55 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   3 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   23 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0

"Навбаҳор" клуби Андрей Канчельскис бўйича баёнот берди News

"Навбаҳор" клуби Андрей Канчельскис бўйича баёнот берди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати

Кеча, 1 декабрь куни Россия ва мамлакатимизнинг спортга ихтисослашган аксарият интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларида “россиялик мураббий Андрей Канчельскисга номаълум шахслар томонидан таҳдид қилингани ва мутахассис ушбу масала юзасидан полицияга мурожаат этгани” билан боғлиқ маълумотларнинг тарқалиши юртимиздаги футбол жамоатчилиги томонидан турлича қабул қилинди, ҳаттоки, айримларда ноўрин шубҳа ва янглиш тасаввур пайдо бўлишига сабаб бўлди, айниқса, “Навбаҳор” жамоаси мухлисларининг кўпчилигида хавотир уйғотди.

Шу муносабат билан, “Навбаҳор” профессионал футбол клуби мазкур ҳолат бўйича шуни маълум қиладики, жорий йил август ойида ФИФА томонидан “...Андрей Канчельскисга 1,6 миллион доллар миқдорида компенсация пули тўлаб бериш...” юзасидан чиқарилган қарор бўйича “Навбаҳор” ПФК Халқаро Спорт арбитраж суди (CAS)га апелляция йўллаган. Мазкур жараёнда қўшимча куч ва ёрдам тариқасида хорижлик ҳуқуқшунос-юристлар, соҳа мутахассислари жалб этилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу жараёнда “Навбаҳор” ПФК томонидан CASга тақдим этилган далил-исботлар суд ишида ютиб чиқиш имконини беради.

Вазиятдан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, Андрей Канчельскис шахси билан боғлиқ бу каби маълумотларнинг Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилиши россиялик мутахассиснинг келгусида CASда ўзини оқлаш учун қилинаётган, ўз навбатида, “Навбаҳор” ПФКга қарши фойдаланиш учун ўйлаб топилган уйдирма ва бўҳтонлар бўлиши мумкинлигини ҳам инобатга олиш даркор.

Ваҳоланки, “Навбаҳор” ПФК ва клуб манфаатларини ҳимоя қилаётган юристлар ушбу ҳодисадан анча олдин хабардор эдилар. Чунки, Андрей Канчельскиснинг юристлари ҳодиса бўйича “Навбаҳор” ПФК юристлари билан боғланишганда, “Навбаҳор” ПФК бу ҳодисадан хабари йўқлигини, лекин ҳолат юзасидан ҳар қандай ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилганди.

Ҳурматли футбол мухлислари!

Сир эмаски, “Навбаҳор” ПФК янги – 2022 йилги мавсумга катта мақсадлар билан тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарияти раҳнамолигида жамоа рақобатбардошлигини янада ошириш, “Навбаҳор” брендини ривожлантириб, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бир сўз билан айтганда, “Навбаҳор” ПФК эзгу мақсадлари йўлида дадил одимлаётган паллада Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабар-маълумотларнинг ҳаммасини ҳам клуб номи билан боғлаш “Навбаҳор” ПФКнинг мамлакатимиз ва хориж футбол жамоатчилиги олдидаги обрўси ва имиджига жиддий зиён келтириши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Шуни унутмаслик керакки, клубимиз “Навбаҳор” ПФКга алоқадор ҳар қандай воқеа-ҳодисага юридик жиҳатдан тўғри ёндашишга, мавжуд масалаларни қонуний томонлама ҳал этишга ҳаракат қилиб келади, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади", - деб ёзади "Навбаҳор" матбуот хизмати.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика