Latest news

08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  1 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  1 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  2 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  5 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  5

“Навбаҳор” футболчиси Азим Аҳмедов жорий йил бошида легионерга айланиши мумкин эди News

“Навбаҳор” футболчиси Азим Аҳмедов жорий йил бошида легионерга айланиши мумкин эди

“Тезкор Студия” лойиҳасининг кечаги сонида аввалгиларидан фарқли равишда ва мухлислар талабига кўра “Навбаҳор” жамоаси аъзолари Ўткир Юсупов, Мирзоҳид Ғофуров, Азим Аҳмедовлар иштирок этишди.

Жонли эфир давомида ишқибозлар томонидан турли саволлар келиб тушди. Журналист Шаҳбоз Беғамов Азим Аҳмедовнинг жорий йил бошида Корея К лигасига йўл олиш варианти пайдо бўлгани ҳақидаги саволига футболчи қуйидагича жавоб берди.

“Жанубий Корея ва Япония чемпионатларидан жуда ҳам зўр таклифлар тушди десам ҳам бўлади. Мен бу борада Хайрулла Ҳайитбоевич, жамоадаги раҳбарлар билан гаплашдим. Тўғриси, шундай паллада мухлисларни ташлаб кетгим келмади. Уларни ўйладим. Бизнинг мақсадимиз Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритиш. Халқаро майдонга чиқсак тарих яратган бўламиз. Шундан кейин яна таклифлар бўлаверади. Одил акам билан ҳам маслаҳатлашдим. Улар менга қолиб жамоага ёрдам беришимни таъкидладилар. Мен ҳақимда жуда ёмон фикрлар бўлди. Лекин, барибир “Навбаҳор”ни ташлаб кета олмадим.

Билсангиз, пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Япония ёки Корея менга ўз клубимдагидан 5-6 баробар кўп маош беришарди. Бироқ, мухлисларимизни ташлаб кетишга қўзим қиймади. Кўрдингиз, сафарда ўйнасак ҳам улар уйдагидек муҳитни ҳосил қилиб беришади. Бу йил жонимни бериб охиргача курашаман. Кейинги йил эса легионерга айланиш масаласини ўйлаб кўраман”,- дейди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Маълумот ўрнида, 2019 йилги мавсумда футболчи Суперлигада 22та учрашувда майдонга тушиб 1та гол, 1та пас ва 5та сариқ карточка олди. Сўнги турларни жароҳат сабаб ўтказиб юборгач бу йилдан бошлаб яна етакчиликни ўз қўлига олди.

"Навбаҳор" юлдузлари иштирокидаги "Тезкор Студия"ни томоша қилинг:  


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика