Latest news

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  9 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  180 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

“Навбаҳор” 1996 йил чемпионликни қўлга киритганда таркибда кимлар бўлган? News

“Навбаҳор” 1996 йил чемпионликни қўлга киритганда таркибда кимлар бўлган?

Узоқ йилик тарихга эга “Навбаҳор” 1996 йилда Ўбекистон чемпиони бўлганини билсангиз керак.

Бугун ушбу жамоанинг жонкуяр мухлисларининг талабига бинонан чемпионликка эга чиққан таркибни ва мураббийларни ёдга оламиз.

“Лочинлар” учун ушбу йилда тарихдаги энг яхши мавсумларидан бирини ўтказганди. Жамоа Олий лигада иштирок этувчи барча 16 жамоани ортда қолдириб якунда олтин медалларга эга чиққанди. “Навбаҳор” 1996 йилги миллий чемпионатимизда 30та учрашувнинг 23тасида ғалаба қозонади, 5та учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, икки баҳсда мағлубият аламини тортишга мажбур бўлади. Тўплар нисбати 88-23ни, очколар эса 74тани ташкил этади. Шундан билса бўладики Виктор Жалилов шогирдлари мавсумни юқори даражада якунлашган.

Жамоа бошлиғи сифатида “Бунёдкор”даги фаолияти билан танилган Бахтиёр Бобоев ишлаган. Ҳозирги кунга келиб барча клубларнинг мураббийлар штабидантўрт, беш нафаргача мутахассислар жой олади. Ўша вақтларда наманганликларни ўйинларга иккита мураббий тайёрлаган. Булар Виктор Жалилов ва Владимир Ятченко. Демак, умумий таркиб қуйидаги кўринишда бўлган:

Дарвозабонлар: Дмитрий Башкевич, Олег Беляков
Ҳимоячилар: Бахтиёр Тоғаев, Марат Дилмуҳаммедов, Фарҳод Магометов, Сайдулло Турсунов, Мустафо Байрамов, Геннадий Денисов, Сергей Арслонов, Эдуард Мамотов.
Ярим ҳимоячилар: Илҳом Шарипов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Анвар Асадуллаев, Дмитрий Батинков, Алексей Винников, Тоҳир Мадраҳимов.
Ҳужумчилар: Олег Шацких, Ёрпўлат Ёралиев, Зафар Мусабоев, Дилшод Алиев, Анвар Солиев


2016 йилги мавсумда ушбу чемпионликка 20 йил тўлиши муносабати билан ўзига хос шоу тадбир уюштирилганди. Унда бир қанча собиқ футболчилар қатнашганди.


ОЛИЙ ЛИГА-2016 МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

НАВБАҲОР

30

23

5

2

88-23

74

2

НЕФТЧИ

30

23

3

4

72-30

72

3

МҲСК

30

18

8

4

80-41

62

4

ДЎСТЛИК

30

17

4

9

52-38

55

5

НУРАФШОН

30

15

5

10

52-39

50

6

ПАХТАКОР

30

15

3

12

50-30

48

7

ТРАКТОР

30

12

7

11

46-43

43

8

НАВРЎЗ

30

11

8

11

44-51

41

9

АТЛАСЧИ

30

11

3

16

48-62

36

10

ДИНАМО С

30

11

1

18

36-46

34

11

ЯНГИЕР

30

10

3

17

43-55

33

12

СЎҒДИЁНА

30

9

5

16

42-58

32

13

КОСОНСОЙ

30

9

3

18

32-61

30

14

МАШЪАЛ

30

8

4

18

28-64

28

15

ДИНАМО У

30

8

3

19

36-67

27

16

АСК

30

4

7

19

29-70

19



Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика