Latest news

12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  4 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  17 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  15

“Насаф” “UzArena”да “Барселона”ни қўллаб-қувватлади ФОТО News

“Насаф” “UzArena”да “Барселона”ни қўллаб-қувватлади ФОТО

Бундан бир неча кун олдин Қаршининг “Насаф” жамоаси ОЧЛнинг “плей-офф” ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал Хидд” клубига қарши “Бунёдкор” стадионида баҳс олиб борди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

UCFGA Ассоциацияси президенти Азизбек Паттахов бошчилигида “Реал Мадрид” ва “Барселона” жамоаси ишқибозлари яни “Madridista Uzbekistan” ва “Barcamania Tashkent” мухлислар клуби биргаликда “Насаф”нинг ОЧЛдаги “Ал Хидд”га қарши “плей-офф” учрашувида вакилларимизни қўллаб-қувватлаш учун “Бунёдкор” стадионига ташриф буюришганди. Ўша учрашувда “аждарлар” рақибларини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.

Энди эса “Насаф” жамоасини қўллаб-қувватлагани учун қаршиликлар ҳам “Barcamania Tashkent” мухлислар клубини қўллаш учун UCFGA Ассосиациясига қарашли “UzArena”га ташриф буюрди. “UzArena”га йиғилган меҳмонлар Испания кубоги ярим финал босқичи дастлабки учрашувидан ўрин олган “Атлетико” ва “Барселона” қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишди. Ушбу баҳсда “Барселона” клуби рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Бундай лойиҳалар UCFGA Ассоциацияси томонидан ўзбек футболи ривожи учун амалга оширилмоқда. UCFGA Ассоциацияси билан биргаликда “Barcamania Tashkent” ва “Madridista Uzbekistan” мухлислар клуби ўзбек клублари билан ҳамкорликда уларни қўллаб-қувватлаш ниятидалар.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика