Latest news

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  1 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  14 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  42 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  68 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  121 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1039 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

"Насаф" ўз майдонида 60та ўйиндан сўнг яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди News

"Насаф" ўз майдонида 60та ўйиндан сўнг яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Tags :  Насаф
Қаршининг "Насаф" клуби бугун ўз майдонида "Бунёдкор" билан куч синашди.

Мазкур беллашувда тошкентликлар 4:1 ҳисобида зафар қучишди. Айтиш мумкинки, бу "Насаф" учун умуман кутилмаган мағлубият бўлди. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, "Насаф" сўнгги бор 2014 йилнинг 15-турида ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлган экан. Ўшанда Тошкентнинг бошқа бир клуби "Локомотив" Қаршида мезбонлар устидан 5:2 ҳисобида зафар қучганди.

Шундан сўнг "Насаф" ўз майдонида бешта ўйин ўтказиб, тўрт бор ғалаба қозонган ва бир марта дуранг қайд этган. Жамоа 2015 йил ўз майдонида 15та ўйин ўтказиб, иккита ўйинда ютқазиб қўйган: "Пахтакор" (0:1) ва "Металлург" (0:1). 2016 йил эса "аждарлар" ўз уйларида битта учрашувда мағлуб бўлишган: "Локомотив" (1:2). Ўтган йил ҳам жамоа фақат битта учрашувда имкониятни бой берди: "Бунёдкор" (0:1). Демак, 2:5 ҳисобидан кейин "Насаф" олий лигада 50та ўйин ўтказишга улгурганди.  

Бу мавсум ҳисобидан бугунги ўйин "Насаф"нинг ўз майдонидаги 11-баҳси бўлди. Бунгача ўтказилган 10та беллашувнинг учтасида "Насаф" ютқазиб қўйди: "Сўғдиёна" (1:2), "Пахтакор" (2:3) ва АГМК (0:2). Бугунги ўйиндан кейин уйдаги мағлубиятлар сони тўрттага етди ва шундай қилиб Қаршидаги 60та учрашувдан сўнг "Насаф" яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика