Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Насаф” – “Олмалиқ” учрашувига оид қизиқарли фактлар News

“Насаф” – “Олмалиқ” учрашувига оид қизиқарли фактлар

Иккинчи давраданинг иккинчи учрашувида “Олмалиқ” жамоасини икки тўп фарқи билан мағлуб этган “Насаф” уч йилдан ошиқроқ чўзилган “қора анъана”га чек қўйди.


Гап шундаки “Насаф” футболчилари олий лигада охирги марта “Олмалиқ” футболчиларини 2012 йил 3 августда, сафарда  1:0 ҳисобида мағлуб этишган эди. Шундан кейин “аждарлар” кетма-кет тўртта учрашувда Шквирин жамоаси билан дурангга эришган бўлса, биринчи даврада Олмалиқда ўтган баҳсда ўзаро ўйинлар тарихида илк бор Тошкент вилояти жамоасига имкониятни бой бериб қўйишганди – 0:2. Кечаги беллашувда “Насаф” уч йиллик танаффусдан кейин “Олмалиқ”ни доғда қолдиришга эришди.

“Насаф” ва миллий термамиз посбони Элдорбек Суюнов кетма-кет уч учрашувдан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. “Насаф” сўнгги марта 14-тур доирасида Тошкентда “Пахтакор”га қарши ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборганди. Умуман “Насаф” футболчилари жорий мавсумда ўтказилган 17 та баҳснинг 9 тасида ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга эришишган.

Кечаги баҳсда Азамат Алланиязов жорий мавсумда ўзининг илк голини киритган бўлса, Шохрух Гадоев мавсумдаги бешинчи тўпини рақиблари дарвозасига йўллади. Шоҳрух бунгача “Қўқон-1912”, “Қизилқум” (2 та), “Сўғдиёна” жамоалари дарвозасини ишғол этганди. Қизиғи, Гадоев жорий мавсумда киритган голларининг тўрттасини чап оёқда рақиб дарвозасига йўлланган бўлса, битта тўпни боши билан дарвоза тўрига туширган.

“Олмалиқ”қа қарши баҳсда жорий мавсумда илк марта “Насаф” футболчиларидан ҳеч бири бош ҳакам томонидан огоҳлантириш ва қизил карточка билан “сийланмади”...

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика