Latest news

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  4 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  10 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  12 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  8 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

“Насаф” жорий мавсумда илк марта “Марказий” стадионда машғулот ўтказди News

“Насаф” жорий мавсумда илк марта “Марказий” стадионда машғулот ўтказди

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион кенг кўламдаги реконструкция ишлари ўтказилиши муносабати билан вақтинчалик ёпилган эди, дея хабар бермоқда "Насаф" клуби расмий веб сайти.

“Насаф” ушбу стадионда  сўнгги марта 2016 йил 22 октябрь куни Олий лиганинг 26-тури доирасида “Навбаҳор”га қарши ўтказган эди. Янги мавсумда жамоа ўўз майдонидаги барча рақибларини Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида қабул қилаётганди.

Орадан салкам саккиз ой ўтиб, “Марказий” стадионнинг янги  майдони ўйинга тайёр бўлди. Жамоа футболчилари бу йил ҳисобидан илк марта “Марказий”да машғулот ўтказишди.

Бироқ,стадионда “Насаф”нинг уй учрашувлари кейинроқ бошланади. Чунки, стадионда охирги реконструкция ишлари давом этмоқда. Бу жараён тугалланиш арафасида.

Клуб ишқибозлари учун яна бир янгилик: жамоа30 июн куни “Қўқон-1912” жамоасига қарши Ўзбекистон кубоги чорак финал  дастлабки учрашувин“Марказий”да ўтказиши мумкин.

Энди бевосита машғулотларга тўхталадиган бўлсак, миллий терма жамоага  жалб этилган футболчилар ҳамда легионерлардан ташқари барча ўйинчилар машғулотда иштирок этишди. Легионер футболчилар эса эртадан машғулотларга киришади.

Машғулотлар олдидан стадионга клуб президенти -Шўртан газ кимё мажмуаси  директори Одил Темиров ҳам ташриф буюриб, мураббий ва футболчилар билан дилдан суҳбатлашди.

Бу учрашувдан барча футболчиларнинг кайфияти ҳам кўтарилди. Машғулотлар кўтаринки руҳда ўтди.










Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика