Latest news

18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  6 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  14 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  5 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  18 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

"Насаф" Игорь Голбан билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди News

"Насаф" Игорь Голбан билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди

Ёзги танаффус даврида жамоасини алмаштирган 97 футболчидан тўрт нафари билан уларнинг собиқ клублари ҳисоб-китоб ишларини тўлиқ якунламагани ҳақида хабар берилганди.

Мавжуд тўрт қарздорликнинг бири бартараф этилди.

Қаршининг "Насаф" жамоаси ҳимоячи Игорь Голбан билан хайрлашиб, унинг клубда қолиб кетаётган қарзлари 31 июль санасига қадар тўлиқ тўланиши ҳақида кафолат хати берганди. Бугун — 27 июль санасида Игорь Голбан ПФЛга расмий билдирги билан мурожаат этиб, унинг пуллари тўлиқ берилганини қайд этди. Ўз навбатида "Насаф" клуби ҳам Голбаннинг ҳисоб рақамига ўтказилган сумма чекларини тақдим қилди.



Шу тариқа ёзда жамоаси билан хайрлашган, бироқ пулларини тўлиқ олмаган уч футболчи қолди: Жаҳонгир Алиев ("Насаф"), Баҳодир Пардаев ва Игорь Таран ("Қўқон-1912").

ПФЛ 2019 йилги мавсум молиявий муаммоларсиз бошланиши учун ҳаракатни давом эттиради. Мавжуд вазиятни тўғри тушуниб, эски муаммоларга ечиб топиб келаётган клубларга ташкилот ўз миннатдорчилигини билдиради.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика