Latest news

15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  4 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  8 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  2 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  6 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0

"Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум тугади News

"Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум тугади

Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 Интерзонал финали доирасида Гонконгнинг "Ли Ман" клубини қабул қилиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ана шу беллашувнинг 56-дақиқасида "аждарлар" марказий ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов рақиб билан тўп учун ҳаводаги курашдан сўнг ноқулай йиқилиб жароҳат олган ва Ғолиб Ғайбуллаевга алмаштирилган эди.

Ҳусниддин Алиқулов жиддий жароҳат олди

Клуб матбуот хизмати Алиқуловнинг жароҳати ҳақида расмий маълумот берди. Тиббий текширувларда аниқланишича, Ҳусниддин Алиқуловнинг умров суяги ёпиқ синган. Футболчи жарроҳлик амалиётини ўтади. Энди Ҳусниддин мавсум сўнггига қадар "Насаф"га ёрдам бера олмайди.


"Ҳусниддинга шифо сўраб, тезроқ жамоамиз сафига келиб қўшилишини тилаб қоламиз", - дейилади клуб расмий сайтида берилган хабарда.


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 финалини 5 ноябрь куни Баҳрайннинг "Ал Муҳаррақ" клубига қарши ўтказади. Финал Баҳрайн пойтахти Манамадаги "Ал Муҳаррақ Стэдиум"да ўтказилади.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика