Наримон Ҳасанов: "Бухоро" қора анъанага чек қўйиши мумкин"
29 oct 2016 12:04
News
Наримон Ҳасанов: "Бухоро" қора анъанага чек қўйиши мумкин"
"Учрашув биз ўйлаган режа асосида бошланди, ўйин боришини ўз назоратимизда ушлаб турган эдик. Бош ҳакам футболчимизни майдондан четлатганидан сўнг, бир муддат хушёрликни йўқотдик ва 5 дақиқа ичида 2та гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда баҳс назоратини яна ўз қўлимизга олдик ва деярли ҳисобни тенглаштирдик, афсус бунга улгурмадик. Ўйин асабий тарзда кечди, сабаби иккала жамоа ҳам турнир жадвалида деярли ёнма-ён боришяпти.
Асосий таркиблар орасида кечадиган баҳс ҳам анча асабий ва кескин курашларга бой тарзда кечишини тахмин қилсак бўлади. "Бухоро" қора анъанага чек куйиши мумкин. Шу пайтгача бухороликлар Фарғонадан фақат қуруқ қайтишган. Шу сабабли бу йил кўплаб қора анъаналарга чек қўйиб келаётган акаларимиз, бу учрашувда ҳам тарихда қолиш учун борларини бериб ўйнашларига аминман. "Бухоро"га омад тилайман", - дейди Наримон Ҳасанов.
"Бухоро" матбуот хизмати
Comments