Нафақага чиқишни истамаётган топ-10 футболчи
23 nov 2018 19:26
News
Шундай футболчилар борки, уларни кўриб, футбол ёш танламаслигини англайсиз.
10. Бруно САЛЬТОР (Испания, 01.10.1980, 38 ёш)
Тажрибали испаниялик ўз мамлакатида ҳатто ёшлар термасида ҳам ўзгартирилмас эди. Кейинчалик у 2012 йилдан буён "Брайтон" таркибида фаолият олиб бормоқда. Сальторнинг бўйи 180 сантиметрга етганидан кейин Чемпионшипнинг энг яхшиларидан бирига айланди. Англия футболи эшелонининг 5 мавсумида камида 30тадан ўйин ўтказди.
Бу мавсумда у жароҳатлар билан курашмоқда: аввалига бели, кейинчалик тиззаси. Шу боисдан у АПЛнинг 5 ўйинида қатнашди. Аммо "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда голли пас оширишга эришди.
9. Артур БОРУЦ (Польша, 20.02.1980, 38 ёш)
Айни дамда "Борнмут" шарафини ҳимоя қилаётган голкипер ўз номини "Селтик"да танитган. Шунингдек, у "Фиорентина" ва "Саутгемптон" шарафини ҳам ҳимоя қилган. Аммо у шотланд жамоаси таркибида ўзининг қандай даражадалигини кўрсатганди.
Миллий жамоа таркибида у иккита Европа чемпионати ва 2006 йилги мундиалга борган. 11 йил олдин Боруц Глазгода польшалик оилани ўғрилар ҳужумида қутқариб қолганди, бир неча йиллар олдин ўзининг жонажон "Легия"си ашаддий мухлисларига ёрдам бериб турди. Бу мавсумда Боруц АПЛ доирасида бирорта ўйинда қатнашмади, 12 баҳсда захирада бўлди.
8. Флоран БАЛЬМОН (Франция, 02.02.1980, 38 ёш)
Миниатюр ярим ҳимоячининг бўйи 167 сантиметр. Аммо юқори даражадаги тажриба эгаси. Бальмон ўсмирлик фаолиятини "Лион"да бошлаган. Бироқ унинг исмини машҳур қилган клуб "Лилль" ҳисобланади. У ушбу клуб шарафини 8 йил давомида ҳимоя қилди. Айни дамда у ўзининг ўғли тенг футболчилар билан "Дижон"да фаолиятини давом эттирмоқда.
Бу мавсум у учун омадсиз бўлмоқда. Футболчи оёғининг товони тепа қисмидан олган жароҳатини тузатаётгани боис, лигада 4 ўйинда қатнашди.
7. Ярослав ДРОБНИ (Чехия, 18.10.1979, 39 ёш)
"Вердер" дарвозабони бу мавсумда жамоасининг қайдномасига киритилмаяпти. У бу борада ватандоши Иржи Павленко ва Лука Плогаманларни ўзидан ўтказиб юборган. Дробни 6 йил олдин Еврода қатнашиш учун Украина ва Польшага борди.
Голкипер "Герта"даги фаолияти билан кўпчиликка таниш. У ушбу клуб таркибида 2007-2010 йиллар давомида 97 ўйинда қатнашди. Ҳозирда тажрибали чехиялик мураббийлик фаолиятига тайёрланмоқда.
6. Хулиан СПЕРОНИ (Аргентина, 18.05.1979, 39 ёш)
Соқолли аргентиналик 2004 йилда "Кристал Пэлас"га келганди. Ўшандан буён у бошқа жамоалардан тушган таклифларни ўйлаб ҳам ўтиргани йўқ. Мураббийлар ўзгарса ҳам, жамоа омадсизлик гирдобига тушса ҳам, Чемпионшипда бўлса ҳам "бургутлар"га содиқ қолди.
Ўтган мавсумда Хеннеси жароҳат олганидан кейин Сперони асосий таркибда ўтди. Бироқ Уэйн жароҳатидан қайтса ҳам Хулиен ўз жойини бўшатмади. Ҳозирда Сперони ҳам Дробни каби қайдномага киритилмаяпти. Аммо машғулотлар давомида у каби содиқликни намойиш қилганлар футболчиларга руҳий томонлама ёрдам бўлади. Маълум бўлишича, содиқ футболчи кейинги мавсумдан эътиборан жамоанинг дарвозабонлар мураббийига айланади.
5. Сержио ПЕЛЛИСЬЕ (Италия, 12.04.1979, 39 ёш)
Тажрибали италиялик юқоридаги икки дарвозабондан фарқли равишда ўз жамоасига катта фойда келтирмоқда. У "Кьево"га 21 ёшида келганди. 2009 йилда Италия термаси таркибида бир ўйин ўтказган футболчи Шимолий Ирландия термаси дарвозасини ишғол қилганди. Шундан кейин "сариқ-қоралар" таркибида ҳаттоки B Серияда ҳам ўйнаган бўлса-да, бошқа жамоаларга ўтиб кетмади.
Форварднинг энг яхши натижаси 2007/08 йилги мавсумда кузатилганди. Ўшанда Сержио Италиянинг иккинчи дивизионида 22 гол киритишни уддалаганди. А Серияда эса унинг натижалари бироз пастроқ. Пелисье 2006-2009 йиллар давомида ушбу лигада 13 гол киритганди.
4. Стефано СОРРЕНТИНО (Италия, 28.03.1979, 39 ёш)
"Лацио" ва "Ювентус" тизимида анча етилган посбон футболга илк қадамларини "Торино" сафида ташлаганди. "Буқалар" таркибида у ўзининг ноодатий хатти-ҳаракатларидан кейин Грециянинг АЕК жамоасидан таклиф олди.
У Грецияда ўзи каби бўла олмади. Орадан вақт ўтию "Рекреативо" ва "Кьево" каби жамоалар уни ўзига чорлади. Соррентино эса Верона жамоасини танлади. Бу туманда 4 мавсум давомида юқори савияда ўйин намойиш қилганидан сўнг "Палермо"га кўчиб ўтди ва жамоани B Сериядан қайтишига ёрдам берди. "Кьево" яна жамоага чорлайверганидан кейин дарвозабон Сицилия клуби билан шартномасини бекор қилди ва "учар отлар"га қайтди. Айни дамда Соррентино "Кьево"нинг асосий посбони ҳисобланади. У бу мавсумда жамоаси таркибида 11 ўйинда қатнашди.
3. Клаудио ПИСАРРО (Перу, 03.10.1978, 40 ёш)
Шак-шубхасиз афсонавий форвард ўтган ойда ўзининг қирқ йиллигини нишонлади. Ўз ишининг ҳақиқий устаси, ҳар доим ўзининг кун тартибига риоя қиладиган, алкоголь истеъмол қилмаган ва ёшига қарамасдан ҳар доим машғулотларда қатнашадиган футболчи. Бу мавсумда у ўз фаолиятида бешинчи марта "Вердер"га қайтди.
У бременликлар билан илк марта 1999 йилда шартнома имзолаганди. Кейинчалик 2008 йилда ижара асосида "Челси"да ўйнади. Орадан уч йил ўтиб, "Бавария" билан шартнома имзолади. 2015 йилда яна "Вердер"га қайтди. Бу мавсумда Писарро икки гол урди. Улар 40 ёшга кирганидан кейин киритилганини таъкидлаш жоиз.
2. Жанлуижи БУФФОН (Италия, 28.01.1978, 40 ёш)
Футбол оламининг содиқлик намунаси айни дамда ПСЖда фаолият олиб бормоқда. Жижи Лига1нинг 6 ўйинида 4 гол ўтказиб юборди. 19 ноябрь кунида у А Серияда дебют қилган экан. Буффоннинг Париж жамоаси билан шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунига етади.
Бир неча ойлардан кейин яна бир ёшга ёшарадиган 2006 йилги жаҳон чемпиони кейинги мавсумда мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин.
1. Виторино ИЛТОН (Бразилия, 13.09.1977, 41 ёш)
41 ёшли футболчи Франциянинг юқори дивизионида бронза медаль учун қаттиқ курашадиган жамоа таркибида ўзгартиришларсиз ўйинни тўлиқ ўтказа олишини тасаввур қилиш қийин. Ҳали бирор марта Бразилия термасидан чақирув олмаган Виторино бу мавсум Лига1нинг 11 ўйинида қатнашди. У яна икки ўйинда ҳам қатнашиши мумкин эди. Бироқ унинг ўзини тутиши бунга йўл бермади.
"Монпелье" сардорининг жамоаси билан шартномаси ушбу мавсумдан кейин ўз кучини йўқотади. Айтилишича, футболчи кейинги мавсумда ҳам "Монпелье" сафида қолиб, фаолиятини давом эттириши мумкин.
Comments