Latest news

18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  0 17:53Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон". Таркиблар маълум  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  10 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  9 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  10 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  8 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0 12:29Нидерландия футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак, сабаби..."  2

МЮ собиқ сардори Англияни Африканинг тўртинчи жамоасига алмаштирди News

МЮ собиқ сардори Англияни Африканинг тўртинчи жамоасига алмаштирди

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси халқаро футболдаги ўйинларда мунтазам қатнашиш учун муҳим қарор қабул қилди.

Ҳимоячи Аксель Туанзебе буёғига ўзи туғилиб ўсган мамлакат – Конго Демократик Республикаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Конго ДР футбол ассоциацияси.

Марказий ҳимоячи ёшлар даражасида ном қозонган. Англиянинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаган ва ҳатто "Манчестер Юнайтед" сардорлик боғичини ҳам таққан. Бироқ доимий жароҳатлар 26 ёшли Туанзебенинг ривожланишини тўхтатиб қўйди. У ҳозир Чемпионшипда "Ипсвич" учун ўйнамоқда ва Англия терма жамоаси уни чақириши даргумон эди.

Эслатиб ўтамиз, Конго Демократик Республикаси сўнгги Африка Миллатлар Кубогида тўртинчи ўринни эгаллаганди. "Леопардлар" ФИФА рейтингида 63-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика