Latest news

13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  4 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5

МЮ, "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва яна 8 клуб Суперлига тузмоқчи. "Бавария" ва ПСЖ бунга қарши News

МЮ, "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва яна 8 клуб Суперлига тузмоқчи. "Бавария" ва ПСЖ бунга қарши

Европа Суперлигасини ташкил қилишни режалаштираётган клублар номи эълон қилинди.

"The New York Times" нашрининг ёзишича, клублар аллақачон янги турнир тўғрисида принципиал келишувга эришишган ва 12 жамоа таъсисчи мақомини олиб, Суперлигани бошлашни режалаштираётганларга қўшилиш истагини билдирган.

Гап АПЛнинг топ-6 клуби, Ла Лига ва А Сериянинг 3 тадан клуби ҳақида бормоқда: "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Реал Мадрид", "Барселона", "Атлетико", "Ювентус", "Милан", "Интер".

Шунингдек, ташаббускорлар гуруҳи "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд жамоаларини ҳам ишонтиришга уриниб кўрди. Лекин, немис клублари рад жавобини беришган. Улар қитьа миқёсидаги одатий мусобақалардан воз кечмасликка қарор қилишган.

"Пари Сен-Жермен" ҳам Суперлигага таклиф қилинган, аммо клуб рози бўлмаган. Боиси шундаки, ПСЖ президенти Носсир Ал-Хелайфи УЕФА директорлар кенгаши таркибида бор. Шунингдек, у Қатарнинг "beIN Media Group" телекомпаниясини бошқаради ва Чемпионлар Лигаси трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун миллионлаб доллар сарфлаган.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика