Latest news

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  41 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  74 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

МЮ молиявий барқарорлиги учун юзлаб ходимларни бўшатган клуб энди чипталар нархини оширмоқда News

МЮ молиявий барқарорлиги учун юзлаб ходимларни бўшатган клуб энди чипталар нархини оширмоқда

"Манчестер Юнайтед" келгуси мавсумдан абонемент нархларини оширишини эълон қилди.

Англия клуби 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб уй ўйинлари учун мавсумий абонемент нархларини тахминан беш фоизга – ўртача ҳар бир ўйинга 2,50 фунтга оширишини маълум қилди.


Шунга қарамай, клуб 16 ёшдан кичик мухлислар учун нархларни музлатиб қўйди, "бу эса клубнинг "Олд Траффорд"га келгуси авлод мухлислари учун кириш имкониятини сақлаб қолишга бўлган интилишини акс эттиради".


"Бошқа тоифалар учун нархларни ошириш мухлислар учун чипталарни харид қилиш имкониятини сақлаш ва клубнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ўртасида мувозанатни таъминлашга қаратилган", – дейилади баёнотда.


"Қаторасига 11 йил давомида ўзгармаган нархлардан сўнг, охирги икки мавсумда нархларни беш фоизга оширдик ва операцион харажатларнинг узлуксиз ўсишини қоплаш учун бу ишни келгуси мавсумда ҳам амалга оширишни режалаштирмоқдамиз.


Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, нархлар ўн йил олдингига нисбатан анча паст ва Англиянинг шимолий ғарбидаги ўхшаш клублар билан бир хил даражада қолмоқда.


Биз нархларнинг ҳар қандай ошиши нохушлигини тушунамиз, айниқса жамоа юқори натижалар кўрсатмаётган даврда. Шунинг учун нархларни музлатиб қўйиш таклиф қилинган далилларни диққат билан эшитдик.


Бироқ, харажатлар ўсиб бораётган ва клуб молиявий муаммоларга дуч келаётган бир пайтда нархларнинг аввалги даражада сақланиб қолиши тўғри бўлмас эди, деб ҳисоблаймиз.


Биз энг ёш мавсумий абонемент эгаларига ҳар қандай нарх оширишдан ҳимоя қилдик, шу билан бирга клубга жамоани яхшилаш учун етарли молиявий заҳирани таъминладик", – деди "Манчестер Юнайтед"нинг ижроий директори Омар Беррада.


Олдинроқ, МЮ раҳбарияти клубнинг молиявий барқарорлигини сақлаб қолиш учун бир неча юз ходимларни ишдан бўшатган эди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика