Latest news

13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  0 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  4 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   16 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  20 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3

Мухтор Қурбонов: "Февралда Туркияда йиғин ўтказамиз" News

Мухтор Қурбонов: "Февралда Туркияда йиғин ўтказамиз"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтди.
Энди улар биринчи лигага бошқа қайтмоқчи эмас. Шу боис келаси мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ниятида. Бош мураббий Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашганимизда, таркибдаги ўзгаришлар хусусида тайинли гап айта олмасада, жамоанинг қишки йиғин режаларини маълум қилди.

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни тўрт босқичдан иборат бўлади. Ҳозир футболчилар таътилда. Лекин биз мураббийлар янги режалар борасида ишлаяпмиз. 15 декабрь куни йигитларни Ғузорда йиғамиз. 28 декабрга қадар тикланиш машғулотларини олиб борамиз. Сўнгра янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли дам берилади. Янги йилдан чинакам йиғин бошланади. Январь ойининг учинчи кунидан бошлаб, Тошкентда йиғиламиз ва у ерда 18гача машғулот ўтказилади. Кейин уч кун яна дам бериб, 21 январдан яна пойтахтда тўпланамиз. Икки ҳафталик йиғин ўтилгач, қисқа муддат дам оламиз. 5 февраль куни эса хорижга жўнаб кетамиз. Туркияда 19 февралга қадар бўлишни режалаштирганмиз. Тўғриси, ҳозир чемпионат тақвими йўқлиги учун ҳозирча режамиз шулардан иборат. Қолганини вақт кўрсатади - дейди Мухтор Қурбонов.


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика