"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда
18 sep 2025 19:05
News
"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда
"Вест Хэм" Грем Поттер ўрнини Френк Лэмпардга бўшатиб бериши мумкин.
Football Insider хабарига кўра, Лондон клуби бундай имкониятни ўрганмоқда.
Лэмпард ҳозирда Чемпионшипнинг "Ковентри" клубини бошқармоқда. Жамоа ўтган мавсумда жадвалнинг қуйи ярмидан кўтарилиб, бешинчи ўринни эгаллаган эди.
Қайд этилишича, мураббий ҳозирги клубдаги вазиятдан мамнун, аммо Премьер-лигадан таклифни кўриб чиқади.
"Вест Хэм" АПЛ жорий мавсумида 4 ўйинда 3 очко жамғариб, 18-ўринни эгаллаб турибди. Поттер клубни 2025 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард "Вест Хэм" сафида Премьер-лига ўйинчиси сифатида 1996 йилда дебют қилган. У клуб сафида барча мусобақаларда 187 та ўйин ўтказган.
Link :
Source : Football Insider
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments