Latest news

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  3 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  14 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Мухлис саволига жавоб: Секейрага маҳаллий мураббий бириктирилган News

Мухлис саволига жавоб: Секейрага маҳаллий мураббий бириктирилган

Кеча сайтимизда "Равшан Ҳайдаров тўғри танловми?" сарлавҳали мақола чоп этилди.

Мақолани ўқимаганлар ушбу ҲАВОЛА орқали ўқишлари мумкин. Мақола тагидаги изоҳлардан бирида Бобур Азимов исмли сайтимиз ўқувчиси муаллифга савол билан мурожаат этган. 

Саволни қандай бўлса шундайлигича келтирамиз: Ассалому алекум Хайрулла ака Холиқов, мана сиз Хорижлик мураббий СЕКЕЙРА ишлаётган клубда матбуот котибисиз, СЕКЕЙРАга бирорта маҳаллий мураббий бириктирилдими??? Агар бириктирилган бўлса, маҳаллий мураббийни СЕКЕЙРА ва "ЛОКОМОТИВ"га қанчалик фойдаси тегди???? ХАЙРУЛЛА АКА, АГАР САВОЛИМНИ ЎҚИГАН БЎЛСАНГИЗ, САВОЛИМ ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАЙДИ ДЕГАН УМИДДАМАН!!!

Албатта, имкон қадар мухлислар томонидан бериладиган саволлар жавобсиз қолмайди. Энди Бобур Азимовнинг саволига келсак, хабарингиз бор, ушбу мавсум бошидан бери "Локомотив"ни португалиялик мураббий Микаэль Секейра бошқармоқда. Микаэль Секейрага маҳаллий мураббийлардан Андрей Микляев билан Денис Коростиченко ёрдам бериб келишяпти. 

Мухлислар Андрей Микляевни яхши билишади. Лекин Денис Коростиченко ҳақида кўп эшитмаган бўлишлари мумкин. Маълумот учун, Денис Коростиченко 1986 йилда туғилган ва ҳозирда "Про" лицензияси учун ўқияпти. У ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб "Локомотив" асосий таркибида Тимур Кападзега ёрдамчи сифатида иш бошлади.

Мавсум якунига етганидан сўнг Тимур Кападзе клубни тарк этди ва янги тузилган "Олимпик" жамоасини қабул қилиб олди. "Локомотив" раҳбарияти Кападзе билан илиқ хайрлашган ҳолда унинг ёрдамчиси Коростиченкони клубда олиб қолишга муваффақ бўлди. Чунки "Локо"га португалиялик мураббий келиши аниқ бўлганидан сўнг унга ёрдамчи сифатида маҳаллий ёш мураббийни бириктириш клуб режасидан ўрин олганди. 

Шу сабабдан Денис Коростиченко жамоада олиб қолинди ва йил бошидан бери Микаэль Секейрага яқиндан ёрдам бериб келяпти. У португалиялик мураббийдан кўп нарса ўрганяпти дея оламиз. Умуман олганда ҳар қандай клуб четдан мураббий таклиф этдими, унга ёрдамчи сифатида ёш маҳаллий кадрни бириктиргани маъқул.

Маҳаллий мураббийларимиз учун бу тайёр амалиёт бўлади ва шу орқали ўз билимларини ошириб боришади. Қолаверса, хорижлик мураббийлар қачондир кетади, шунда уларнинг ёнида ишлаб, жамоага ёрдам бериб юрган маҳаллий мураббий тўплаган билимлари орқали ўзбек футболига фойда келтиришда давом этади.



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика