Latest news

16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  1 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  0 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  14 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  4 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18

Муроджон Аҳмадалиев: «Боксчи бўлсамда, мени «Кака» деб чақиришади» News

Муроджон Аҳмадалиев: «Боксчи бўлсамда, мени «Кака» деб чақиришади»

Ўттиз биринчи Олимпия Ўйинларининг бокс бўйича вазни 56 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида Муроджон Аҳмадалиев терма жамоамиз ҳисобига бешинчи бронза медални қўшиб қўйганди.


– Муроджон, чарм қўлқоп кийишингиз тарихи билан ўртоқлашсангиз. Бу мухлислар учун қизиқ.

– Боксга қатнаб юрган ўртоқларимга қизиққанман. Дадам мактабда жисмоний маданиятдан дарс берганлар. Спорт залига ҳам ўзлари қўлимдан етаклаб олиб борган. Ўша пайтда беш-олти ёшдаги бола эдим. Икки-уч кун машғулотларни томоша қилиб, шуғулланиб кўрдим. Қўшни қишлоқдан келган тенгдошим билан спарринг тушдим. Шу тариқа, боксдаги илк жангимни ютиб, мунтазам шуғуллана бошладим. Аввалига кичик-кичик мусобақаларда иштирок этиб юрдим. Кейинроқ тажриба тўплаб, катта рингга чиқдим.


– Цицерон “Энг катта ғалаба – ўз устидан қозонилгани”, деганди.

– Худди шундай. Инсон қачон мағлубиятга учрайди? Уни тан олган тақдирда. Очиғини айтаман, ёшлигимда ютқазардим. Рақибнинг қўли кўтарилганида ўзимга-ўзим савол берардим: “Нега, қаерда хатога йўл қўйдим?”. Мағлубиятлардан тўғри хулоса чиқариб, машғулотларга зўр бердим. Менимча, ғалабага мағлубият ортидан эришилади.

– 2012 йилда Ереванда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида енгил вазн тоифасида (49 килограмм) иштирок этгансиз.


– Ҳа, ўшанда...

Интервьюнинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифада ўқишингиз мумкин > > > Муроджон Аҳмадалиев: «Боксчи бўлсамда, мени «Кака» деб чақиришади»


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика