Latest news

20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  0 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   17 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  5 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  23 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  8 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0

Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи? News

Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?

Янги даврнинг бошланиши ёхуд эҳтиёткорлик босқичи.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Фабио Каннаваро даври бошланди. Италиялик мутахассиснинг илк йиғин ва ўйинларидан кўпчилик мўъжиза кутмаган — шундай бўлиши табиий эди. Чунки ҳар қандай янгиланиш учун маълум вақт керак. Ҳозир миллий жамоада айнан шундай "перезагрузка" — яъни янгиланиш жараёни кечмоқда. 

Бироқ бу янгиланиш ҳозирча эҳтиёткор қадамлар билан амалга ошмоқда. Каннаваро услубида Катанец даврининг сояси ҳали ҳам сезилиб турибди.

Тактик йўналиш: Катанец изидан кетган италияча тартиб

Каннаваро учун дастлабки баҳслар — кузатув ва таҳлил босқичи бўлди. У ҳали тактик жиҳатдан катта ўзгаришлар киритмади, балки Катанец “конспекти”ни давом эттирди: ҳимояда интизом, ўйинни назорат қилиш ва натижага интилиш.

Кувайтга қарши 2:0 ҳисобида олдинда бораётган жамоа темпни пасайтириб, натижани сақлашга ўтди — бу италияча прагматизмдан дарак. Уругвайга қарши ўйинда эса жамоа интизомни сақлашга интилиб, ҳимояни бирламчи вазифа қилиб олди.

Демак, Каннаваро ҳозирча натижавий, эҳтиёткор ва ҳисобни сақлаб қолишга қаратилган ўйин услубини танлаган. Унинг жамоаси реализмга суянади, яъни “чиройли футбол”дан кўра “натижа” устувор.

Таркибда эҳтиёткорлик: янги номларга ҳали вақт келмади

Бу йиғиндаги таркиб деярли Кападзе давридагидек бўлди. Кувайт билан ўйиндан кейин Турдимуродов, Раҳмоналиев, Абдумажидов ва Ҳожимирзаевга жавоб бериб юборилди, бу ўйинчилар клублари ихтиёрига қайтиб кетди. Уларнинг ўрнига тажрибали футболчилар — Эшмуродов, Норчаев ва Турғунбоев таклиф қилинди.

Бундан келиб чиқяптики, италиялик мутахассис футболчиларнинг аввалги ўйинларига ва статистикасига таянган ҳолда қарор қабул қилган. У ҳали маҳаллий чемпионатдаги янги номларни шахсан кузатиб улгурмади, шу сабаб тажрибали, терма жамоа муҳитини яхши биладиган ўйинчиларга ишонч билдирди.

Гапнинг қисқаси, Каннаваро ҳозирча “тайёр маҳсулот” билан ишлаяпти. Бу хавфсиз йўл, лекин захира имкониятларини очиш учун вақт керак бўлади.

Шу ўринда Кападзенинг ёндашуви эслатиб ўтишга арзийди — у CAFA турнирида ҳаммага имконият бериб, алмаштириб бўлмайдиган футболчи йўқлигини кўрсатганди. Каннаваро эса ҳозирча бу йўлни танламади. Балки ноябрь ойидаги ФИФА кунларигача чемпионат ўйинларини кузатиб, янги номларга ҳам эътибор қаратар.

Азиз Ғаниевнинг қайтиши

Азиз Ғаниев — Каннаваро давридаги энг қизиқ тактик синовлардан бири. БАА чемпионатида барқарор ўйнаб келаётган ярим ҳимоячи икки йилдан сўнг асосий таркибга қайтди. Аммо Каннаваро уни марказда эмас, қанотда синади.

Бу қарор баҳсли: Азизнинг кучли жиҳати — марказда ўйинни бошқариш, узатмалар орқали темпни белгилаш. Қанотда эса у бу фазилатларни тўлиқ кўрсата олмайди. Шу боис, мураббий ҳали ҳам ўз схемасини излаётгани ва позицион тажрибалар ўтказаётгани кўринади. 

Жароҳатлар ва рақобат муҳити: тобланиш палласи

Жароҳатлар терма жамоа учун ҳам синов, ҳам имконият. Ўткир Юсупов жароҳат олгач, унинг ўрнини Абдувоҳид Неъматов тўлдирди. “Насаф” дарвозабони ҳозир рақобатсиз муҳитда бўлса-да, бу унинг ўсишига таъсир қилиши мумкин.

Худди шундай, Владимир Назаров, Ботирали Эргашев каби номлар ҳам ҳар лаҳзада тайёр туриши лозим. Кейинги йиғинда Алиқулов ва Ҳусановни кўришимиз эҳтимоли катта. Абдуқодир икки йиғинни ўтказиб юборган бўлса-да, унинг қайта олиш эҳтимоли юқори.

Шундай паллада ўртоқлик ўйинлари иккинчи пландагилар учун тобланиш ва ўзини кўрсатиш имконияти бўлиб хизмат қилади. Бу ерда Каннаваро Кападзенинг тажрибасидан фойдаланса, жамоада рақобатни кучайтириш мумкин бўлади.

Хулоса: "перезагрузка" бошланди, лекин вақт оз

Фабио Каннаваро учун бу йиғинлар фақатгина бошланиш. У ҳали жамоани тўлиқ синаб улгурмади. Аммо унинг асосий йўналиши аниқ: интизом, реализм ва натижа. Бу — Италия футболига хос фалсафа.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозир "перезагрузка" арафасида турибди. Катанецдан қолган асос, ҳимоядаги интизом ва жамоавий руҳ сақланмоқда. Энди эса янги руҳ, янги ғоя ва янгича фикрлаш қўшилиши лозим. Жаҳон чемпионатига қадар вақт оз. Аммо агар Каннаваро бу қисқа фурсатда натижа билан янгиланиш ўртасида мувозанатни топа олса, терма жамоамиз нафақат тактик, балки психологик жиҳатдан ҳам кучаяди. 

Rating: +7   

Comments

+3   
14 oct 14:05:42
Зубайр Хабибуллаев
Котанец Кападзелар икки хужумчини биздан даражаси пастроқ жамоаларга қарши ҳам тушурмадику Каннаваро Уругвайга қарши 3 та хужумчиниям ӯйнатди бу дегани химоявий ӯйнеди деганимас
+2   
14 oct 13:35:36
Otabek Sidikov
Эсингизда булса хаммаси Катар 22 нинг саралаши Узбекистон Саудия уйинидан кейин бошланди Яни Узбекистоннинг Кейинги боскичга чика олмагач мураббий узгарди ва Катанец келди .Тугри бошида худди хозиргидай негатив фикрлар куп булди лекин Катанец буларга этибор бермай уз услубида Иш олиб борди.Яни чиройли футбол курсатиб натижасиз колишдан пассив футбол курсатиб натижа килиш.Ва у буни уддалади .хатто уртамиена жамоалар Билан хам натижа учун уйнади.Энди бу мураббийнинг Бари Бир уз карашлари бор.Купгина италян тренерлар химоявий тактиками куллайди .Каннаваро учун бу хали бошланиши уйлаймизки у хам Катанец сингари охиригача курашуачан жамоани шакллантиради.Катанецдан Сунг камбекистон деган жумла пайдо булганда .Худо хохласа бу мураббийдан Сунг хам яхши Бир тасурот колади
+1   
14 oct 14:29:17
Islombek Dusmurodov
Kannavaroga vaqt kerak uni ishiga JCh dan keyin baho beramiz lekin tarkibni yoshartirsak yaxshi boʻlardi
   
14 oct 16:56:48
Нутфулло
Каннаварога маслахат беринглар бокс мураббийи Киличевни ч.м. дан 3 ой олдин футболчиларимизни токка олиб чикиб физ.подготовка утказсин. Уйинчиларимиз техникаси емон эмас, лекин тез чарчаб колишаяпти.
   
14 oct 14:33:01
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Зубайр Хабибуллаев
Котанец Кападзелар икки хужумчини биздан даражаси пастроқ жамоаларга қарши ҳам тушурмадику Каннаваро Уругвайга қарши 3 та хужумчиниям ӯйнатди бу дегани химоявий ӯйнеди деганимас
Жамоа ютқазиятганда ҳужумчилар сонини оширишлари бу табиий ҳолку!
   
14 oct 14:24:32
Odilbek Abdushukurov
Reply to comment by Зубайр Хабибуллаев
Котанец Кападзелар икки хужумчини биздан даражаси пастроқ жамоаларга қарши ҳам тушурмадику Каннаваро Уругвайга қарши 3 та хужумчиниям ӯйнатди бу дегани химоявий ӯйнеди деганимас
2:0 ga orqada qolayotgani uchun ham hujumni kuchaytirish kerak edi. Shu sabab.
   
14 oct 14:12:08
O A
tomjiq olot qani ?!))))

Kapatze ket yòqol deb nola qilmabdi bu sapar )))
   
14 oct 14:03:37
Akramjon Xalilov
Reply to comment by Mahmud Ttww
Канаварро билан ЖЧдан ташқари навбатдаги Осиё чемпионатини ҳам режалаштириш керакдир агар иши яхши кетса. Ўзини юлдузман деган қарияларни секин жавобини бериш вақти келди, номи улуғ, лекин ўйини ноль бўлганлар керакмас.
Ҳа тўғри фикр, нафақат Осиё чемпионати, кейинги ЖЧ га саралашини ҳозирданоқ режалаштириб бориб янги юлдузларни кашф қилишни ўйлаши керак Канавваро.
   
14 oct 13:57:39
Umid Tursunov
11talikni 6tasi jarohatda biz uchun o'ta kotta yoqotish...bu murabiy yangi nomlarni qoshadi hali
   
14 oct 13:57:01
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Mahmud Ttww
Канаварро билан ЖЧдан ташқари навбатдаги Осиё чемпионатини ҳам режалаштириш керакдир агар иши яхши кетса. Ўзини юлдузман деган қарияларни секин жавобини бериш вақти келди, номи улуғ, лекин ўйини ноль бўлганлар керакмас.
Шартнома 2+3 ку ...
   
14 oct 13:23:50
Mahmud Ttww
Канаварро билан ЖЧдан ташқари навбатдаги Осиё чемпионатини ҳам режалаштириш керакдир агар иши яхши кетса. Ўзини юлдузман деган қарияларни секин жавобини бериш вақти келди, номи улуғ, лекин ўйини ноль бўлганлар керакмас.
-2   
14 oct 13:11:01
Реал75
БИЗДА ТУЙ ВА МАРАКАЛАР КУП-КУУУ, ШУНГА ФАБИО ЖАНОБЛАРИ ЭНДИ ТУЙ ВА МАРАКАЛАРГА ЧЕК КУЯДИ))))))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика