Latest news

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  5 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  14 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  6 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Муносабат. Даврон Файзиев "Сўғдиёна"да қолиши шарт! News

Муносабат. Даврон Файзиев "Сўғдиёна"да қолиши шарт!

Кеча Даврон Файзиевни ўз хоҳиши билан ишдан кетиш ҳақида ариза ёзганлигини ўқиб, очиғи ажабландик.
2014 йил қийин вазиятда жамоани, футболчилар олдидаги лафзи туфайли ташлаб кетмаган мураббий, энди янги стадионга эга бўлдим деганида, унга чиқиш эшикларини кўрсатишлари адолатдан бўлмаган бўлар эди.

"Сўғдиёна" асосан маҳаллий футболчилар билан мавсумга тайёргарлик кўрди, бир йил аввал ҳам ёшларга таяниб ўйнаган клуб молиявий қийинчилик туфайли олий лигада қолиш йўлида курашди. Статистикага мурожаат қиламиз. Жамоанинг 10 нафар футболчиси 1990 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар. Факт, факти билан бўлсин, булар:

Жасур Ҳакимов - 1994 йил. 19та ўйин
Бобур Қосимов - 1993 йил. 15та ўйин.
Санжар Рашидов - 1993 йил. 9та ўйин.
Элёр Орипов - 1992 йил. 19та ўйин.
Рустам Агзамов - 1992 йил. 23та ўйин.
Асил Бегимқулов - 1991 йил. 18та ўйин.
Аюбхон Нўмонов - 1991 йил. 24та ўйин.
Вусол Магерамов - 1990 йил. 20та ўйин.
Сухроб Бердиев - 1990 йил. 24та ўйин
Ориф Мамажонов - 1990 йил. 20та ўйин

Яна икки нафар футболчи эса захирадан майдонга тушган.

Нодир Ибрагимов - 1993 йил. 4та ўйин.
Сардор Қаҳҳоров - 1991 йил. 7та ўйин.

Билмаганлар билиб қўйсин, "Сўғдиёна" олий лигада "Пахтакор"дан кейин энг ёш жамоа бўлган иккинчи клуб бўлди. "Пахтакор"ни ўртача ёши 25.3, жиззахликларники эса 25.6. Олий лигада "Сўғдиёна"дан кейинги ўринни банд этган "Андижон" эса 26.7 ёшда. Маошсиз ва моддий техника базасисиз, витаминлар-у, тўйимли овақтларсиз олий лигани бир амаллаб тугатиб олган жамоадан нима талаб қилиш мумкин? Ўйинларга автобусни аранг топиб юрган клубдан-а?

2013 йил ҳам жамоа ёшларга таяниб ўйнаган, 9 киши. Фақат атрофда фахрийлар ҳам бўлган, натижа ҳам шунга яраша, 10 ўрин.

Статистика одамни алдай олмайди. Бизга маълум бўлишича, янги стадионга эга жамоага бошқа мураббийлар кўз ташлаган. Ахир бу адолатдан эмас, мана нима учун бизда футбол ривожланмаяпти. Пул пайдо бўлса, унга эга чиқишни истаб қоладиган мураббийлар ҳозир-у, нозир бўлиб қолишади. Нима учун пул йўғида келиб, бирга бўлмадинг дейдиган одам йўқ. Аввало ҳаммага инсофни ўзига берсин. Файзиевга мен 2014 йилни бошидаёқ тан берганман. Қишги йиғин доирасида "Обод" стадионида "Динамо" - "Сўғдиёна" ўйини бўлиб ўтади. Ўша пайтда "Динамо"да Алишер Маҳмудов. Шаҳбоз Эркинов каби футболчилар кўрикдан ўтишаётганди. Аммо "Сўғдиёна" маҳаллий ёшлар билан бир калла устун ўйин намойиш этган. Бир кун ўтиб, "Пахтакор"ни Италияга, "Копа Карнавале" мусобақасига кетаётган энг кучли ёшларини, ўринбосарлар таркиби билан 3:1 ҳисобда мағлубиятга учратган эди. Бу шунчаки тасодифий ғалаба эмас, ўйиндаги устунлик ҳам эди.

Хуллас, бу мақола ҳеч қандай "заказ" эмас. Файзиев Жиззахда, мен Дубайда. Тошкентдаги мухбирлар ҳам у билан боғлана олмаяпти.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика