Latest news

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  26 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Мулоҳаза. Агар биринчи лигада 24 ёшгача чегара қўйилса, таркибда кимлар қолади? News

Мулоҳаза. Агар биринчи лигада 24 ёшгача чегара қўйилса, таркибда кимлар қолади?

Келаси йил биринчи лигада 16та жамоа иштирок этади ҳамда ушбу мусобақада 24 ёшгача бўлган футболчилар ўйнайди.

Бу ҳақда кўп ва хўп гапириляпти. Албатта, буни аниқ ҳам, ноаниқ ҳам деб бўлмайди. Айтайлик, 16та жамоа қатнашишини аниқ дейишимиз мумкин, лекин ёш чегарасини 24 қилиб белгилаш ҳали кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

Агар ёш чегараси ПФЛ айтганидек 24 бўлиб қоладиган бўлса, жамоалар таркиб борасида жиддий муаммоларга тўқнаш келишлари мумкин. Негаки фақат 24 ёшгача футболчилар таркибга жалб қилинса, ўз-ўзидан ёши катталар четга чиқиб қолади. Олий лигада 12та жамоа қолганидан кейин барибир ҳамманинг олий лига клублари билан шартнома имзолашга имконияти етмайди.

Футболчи кўп, лекин жамоалар кам. Шунда нима бўлади? 24 ёшдан ўтган ўйинчилар четга чиқиб қоладими? Бу эса алоҳида фикр юритиб мулоҳаза қилишга ундайди. Бизнингча, ПФЛ 24 ёш мавзусига ҳали яна қайтади. Чунки чегара қўйиладиган бўлса, унда клубларнинг ёшлар лигасидаги жамоалардан фарқи қолмайди. Бу эса биринчи лига савиясига путур етказади.

Ҳозирданоқ шуни айтиш мумкин, "Шўртан" кейинги йил аниқ биринчи лигада ўйнайди.


Агар майдонга тушадиган таркибнинг ўртача ёши 24 бўлиши керак дейилса унда бошқа гап. Чунки биринчи лига - бу ёшлар лигаси эмас. У ҳам алоҳида мусобақа бўлиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Демак, бу ҳам алоҳида чемпионат. Фараз қиламиз, ПФЛ тадбиқ этаётган ҳозирги формат бўйича 12-15 ўринларни эгаллаб турган жамоалар олий лигани тарк этди ва улар келаси мавсум биринчи лигада қатнашади.

Мабодо шундай бўлса, клублар таркибида бу мавсум тўп тепаётганлардан ким қолади-ю, кимлар кетади? Биз "Шўртан", "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" мисолида жамоалар таркибига назар ташлаб, футболчиларнинг ёшини ҳисоблаб чиқдик. Бунда асосан жамоаларнинг охирги учта ўйинини ҳисобга олдик.

Ҳозирданоқ шуни айтиш мумкин, "Шўртан" кейинги йил аниқ биринчи лигада ўйнайди. Чунки клубга нисбатан ФИФА томонидан жазо қўлланилган ва бунга амал қилиниши шарт. Қолган клублар билан нима рўй беришини эса вақт кўрсатади. Шу боис ҳам биз агарки деб гап бошлаб, ҳозирги гап-сўзлардан келиб чиққан ҳолда турнир жадвалининг 12-ўринидан пастда бораётган жамоаларни ҳисобга олдик.


"Шўртан"да ким қолади?

"Шўртан" охирги учта учрашувнинг биттасида ғалабага эришиб, икки бор мағлубиятга учради. Жамоа ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди ва сафарда "Олмалиқ", "Насаф" клубларига имкониятни бой берди. 24 ёш чегараси ҳақида гаплар пайдо бўлганидан кейин негадир "Шўртан" етакчиларидан бири Игорь Таран кўринмай қолди. Балки у ўзига олий лигадан бошқа жамоа қидиришга тушгандир, ҳар ҳолда унинг ёши 34да.

Агар ростан ҳам келаси йил биринчи лигада ёш чегараси қўйиладиган бўлса, унда "Шўртан"нинг ҳозирги таркиби тубдан янгиланади. Чунки жамоада ёши катта футболчилар ниҳоятда кўп. Клуб янги футболчиларни қаердан топади, ҳайронмиз. Қуйида "Шўртан"нинг охирги уч ўйинида иштирок футболчилари ҳамда уларнинг ёшини келтириб ўтамиз.

Жамол Отақулов - 32 ёш
Руслан Мельзитдинов - 32
Ҳасанбой Эргашев - 32
Отабек Нарзуллаев - 32
Обид Жўрабоев - 31
Элдор Тожибоев - 31
Аббос Омонов - 29
Сунатилла Мамадалиев - 28
Ғулом Раҳмонов - 28
Элдор Бойматов - 27
Маъруф Муродов - 27
Юсуф Бўриев - 26
Евгений Кочнев - 25
Олимжон Каримов - 25
Шаҳзод Хурсанов - 25
Алибек Туробов - 24
Марадона Сафаров - 23
Дилшод Хушбаков - 21
Жасур Холтўраев - 20

Кўриб турганингиздек, бу кетишда жамоанинг 90 фоиз таркиби ўзгаради. Жамоа сафида 24 ёшдан катта футболчилар асосий ўйинчилар ҳисобланади ва улардан бирданига воз кечиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин, ҳайронмиз.

"Шўртан"нинг ҳозирги таркиби тубдан янгиланади.



"Динамо"дан кимлар кетади?

"Динамо" ҳам агар биринчи лигага тушиб кетса, кадрлар борасида қийин аҳволда қолади. Чунки бу жамоа ҳам футболчиларнинг ёши сабаб муаммоларга дуч келади. Вазият ўзгармасдан қолса, "Динамо" Наумов, Тожиев, Жўраев, Ораховац каби футболчилар билан хайрлашишга мажбур бўлади. Жамоанинг охирги уч ўйинида қайдномага киритилган футболчилар:

Алексей Николаев - 38 ёш
Темур Жўраев - 33
Михаил Наумов - 32
Акмал Бозоров - 31
Фарҳод Тожиев - 31
Ориф Мамажонов - 27
Абдумалик Абдуллаев - 28
Искандар Холмирзаев - 26
Аднан Ораховац - 26
Шохруҳбек Холматов - 24
Комил Шарофутдинов - 24
Сардор Сулаймонов - 23
Жасур Азимов - 23
Дониёр Исмоилов - 23
Рустам Тоштурдиев - 23
Муҳаммад Исаев - 23
Миркомил Локаев - 22
Раду Рогак - 22
Амиржон Сафаров - 22
Ҳакимхон Аъламхонов - 21
Саиджамол Давлатжонов - 20

"Динамо" ҳам агар биринчи лигага тушиб кетса, кадрлар борасида қийин аҳволда қолади.



"Сўғдиёна" Санжар Рашидов билан хайрлашадими?

Агар "Сўғдиёна" ҳам кейинги йилни биринчи лигада ўтказадиган бўлса, етакчи ярим ҳимоячиси Санжар Рашидов билан хайрлашиши мумкин. Бунга сабаб Санжар ҳозир 24 ёшда бўлгани билан кейинги йил 25га киради ва ПФЛнинг ёш чегараси бўйича талабига жавоб бермайди. Умуман олганда, "Сўғдиёна"ни ҳам кўплаб футболчилар тарк этиши мумкин. Жамоанинг охирги уч ўйинида иштирок этган ўйинчилар рўйхати:

Суҳроб Қобилов - 33 ёш
Сарвар Жўраев - 31
Сардор Эминов - 30
Қаҳрамон Баҳодиров - 29
Отабек Валижонов - 28
Ғайрат Умиров - 27
Азамат Исроилов - 26
Жавлон Гусейнов - 26
Шерзод Жалилов - 26
Музаффар Абдуллаев - 25
Элёр Орифов - 25
Умиджон Қодиров - 25
Ширинбой Абдуллаев - 25
Шохруҳ Достонов - 24
Санжар Рашидов - 24
Сардор Қулматов - 23
Иззатилла Абдуллаев - 21
Сардор Қаҳҳоров - 21
Шаҳбоз Жўрабеков - 20


"Нефтчи"нинг тақдири нима бўлади?

"Нефтчи" олий лигада қолиши ҳам мумкин экан. Бу фоиз аниқ эмас, лекин шундай гаплар изғиб юрибди. Аммо ҳозирги шароитда "Нефтчи" жадвалнинг қўйи қисмида бормоқда, жамоа биринчи лигага тушиб кетиши мумкин. Фарғоналиклар охирги уч учрашувда уч хил натижа қайд этишди.

Дастлаб "Қизилқум" мағлуб этилган бўлса, кейинроқ "Локомотив" билан дуранг ўйналди ва охирги турда жамоа "Динамо"га кичик ҳисобда ютқазиб қўйди. Жамоанинг охирги уч учрашувида қуйидаги футболчилар иштирок этишди:

Мансур Саидов - 34 ёш
Иброҳим Раҳимов - 33
Мўйдин Мамазулумов - 33
Шерзод Ҳакимов - 30
Дилёрбек Эрматов - 28
Жасур Ҳасанов - 28
Ўткир Юсупов - 26
Бобурбек Йўлдошев - 24
Абдумавлон Абдужалилов - 23
Алишер Шоғуломов - 23
Муҳсин Убайдуллаев - 23
Камрон Кападзе - 23
Абдураҳмон Абдулхақов - 23
Музаффар Музаффаров - 22
Достон Турсунов - 22
Исломбек Каримов - 21
Абдужамол Исроилов - 21
Ҳусниддин Ғофуров - 20
Аброрбек Исмоилов - 19

"Нефтчи" олий лигада қолиши ҳам мумкин экан.


Хулоса ўрнида

Юқорида айтиб ўтганимиздек, 24 ёш чегараси ҳали расман ўз тасдиғини топган эмас. Аммо ПФЛнинг ҳозирча шундай ниятда эканлиги бор гап. Агар ёш чегараси белгиланадиган бўлса, унда жуда кўплаб футболчилар жамоасиз қолиб кетишади, уларнинг орасида яхши ўйин кўрсатаётганлари ҳам борлигини унутмайлик.

Юқорида келтирилган футболчилар номини кўрган мухлислар уларнинг ёши катта бўлишига қарамай, ҳамон яхши футбол намойиш этаётганини билишади. Бир суткада 24 соат бўлгани каби исталган вақтда 24 ёш чегараси деб айтилган гап ўзгариб қолса бундан ҳеч ажабланмаймиз.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика