Latest news

18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  0 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  7 18:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  3 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  6 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  6 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  8 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1

Муҳсинжон Убайдуллаев: "Нефтчи"нинг чорлови бошқа жамоаларнинг таклифига рад жавобини беришимга сабаб бўлди" News

Муҳсинжон Убайдуллаев: "Нефтчи"нинг чорлови бошқа жамоаларнинг таклифига рад жавобини беришимга сабаб бўлди"

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўяётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз таркибини кучлилар билан тўлдирмоқда.

Янги йилнинг илк кунларидан ушбу жамоа ҳимоя чизиғини Навоийнинг “Қизилқум” жамоасида тўп суриб келган Муҳсинжон Убайдуллаев билан кучайтирди. Тажрибали ҳимоячи ушбу трансфердан кейинги фикрлари билан бўлишди.


- Янги мавсумда янгича кўринишдаги ва қадрдон жамоангизда ўтказиш режаси, бир сўз билан айтганда “Нефтчи” га қайтиш қарори қачон рўй берди. Кимнингдир таклифи билан қайтдингизми?

- Аввало барчангизни янги йил билан табриклайман. “Нефтчи” жамоасига келсак, ушбу жамоа менга бегона эмас. Қолаверса янги мавсумда “Нефтчи” жамоаси ўз олдига жиддй мақсадлар қўйган. Ундан ҳам ташқари, бу ерда оилам билан бирга бўламан. Таклифга келсак шахсан жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг ўзларининг таклифи билан Фарғонага қайтмоқдаман.

- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганмиди?

- Ҳозиргача бир нечта таклифлар бўлди. Лекин улар орасида менга “Нефтчи” нинг борлиги бошқа таклифларни рад жавобини беришимга сабаб бўлди.

-  "Қизилқум" жамоасида ўтказган даврингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта қўнглим тўлди. Биринчи навбатда футболчи сифатида ўсишга эришдим. Кўплаб дўстлар орттирдим. Бир сўз билан айтганда ушбу жамоадан миннатдорман ва янги мавсумда ҳам уларга омад тилаб қоламан.

- Ушбу масумда жиддий мақсадларни кўзлаётган жамоада, кучлилар қаторида ўзингизни йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизми?

- Рақобатга доимо тайёр бўлганман ва бундан кейин ҳам тайёрман. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Демак ўз устимизда ишлашда давом этамиз...


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика