Latest news

21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  1 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2

Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз" News

Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Наманган ФА" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳиддин Ортиқов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Бугунги учрашувни томоша қилиш учун келган мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Биринчи бўлимда ёшлар таркиби билан ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда захираларни ишга солдик ва ўйинимиз кучайди.

- Наманган футбол академияси жамоасининг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар қандай?

- Албатта, биз ёш футболчилар билан ишлаймиз. Мана шу ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш, вилоятимизнинг асосий жамоасига ва терма жамоаларимизга етказиб бериш мақсад ва вазифаларимиз ҳисобланади.

- Темур Султонов кўрсатаётган ўйинлар ҳақида фикрингиз?

- Темур Султонов тажрибали футболчи. Биз унинг мана шу тажрибасидан фойдаланмоқчимиз. Фақат ёшлар билан ўйнаш қийин бўлади. Шу сабабдан уни таркибга жалб этдик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика